Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сурат кимники?

Янги паспорт учун суратга тушишнинг ўзига уч кун овора бўлдим. Қаққайганча айтилган нуқтага тикилиб турдим. Бўлди, паспорт тайёр бўлганда, ўзимиз қўнғироқ қиламиз, дейишди.

Қарийб бир ой кутдим. Қўнғироқ қилишди. Бордим. Ярим кун кутиб, паспортимни олдим. Тоқатим тоқлигини унутиб, хурсанд бўлдим. Нега хурсанд бўлмай, ахир, янги паспортли бўлдим-ку.

Аммо ичини очдиму, суратдан кўз узолмай қотиб қолдим. У қайси бир томонлари билан менга ўхшаса-да, менга бегона эди. Қозонда бори чўмичга чиқади-да, дейсизми? Йўқ, ундай эмас. Паспорт учун уйимизнинг олдидаги суратхонада тушган суратим бутунлай бошқача. Қуйиб қўйгандек ўзим. Ҳатто, ўзимдан ҳам чиройли.Мана энди, бир паспортдаги, бир қўлимдаги суратга қараганча, бош қашиб турибман. Роса алам қилди. Бу паспорт билан ҳали кўп жойда сарсон бўлишимни ўйлаб, яхшиси, ишни яна бошдан бошлайман, деб  турганимда:      

— Хафа бўлманг, дада, — деди янги паспорт олиб келган ўғлим ундаги суратини кўрсатиб. — Менга ўхшайдими бу?!

Не кўз билан кўрайки, паспортдаги суратни меникининг иккинчи нусхаси дейиш мумкин эди. Асабларимиз таранг бўлса-да, бир-биримизни юпатдик.

Ана шундай кунларнинг бирида туман ички ишлар бўлимининг уч вакили эшик қоқиб, паспортларимизни кўрсатишни сўради. Олиб чиқдик. Улар бир бизга, бир паспортга қараб, бировларнинг суратини ёпиштириб қўйганмисизлар, деб кулишди. Буни паспорт идорасидагилардан  сўрайсизлар, дедим мен ҳам билса ҳазил, билмаса чин дегандай. 

Олдинда бизни яна қандай машмашалар кутаётганини Худо билади.

 

Нуриддин ОЧИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔36

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔31

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔186

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар