Мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мўмин-мусулмонларнинг барча ибодатларини бекаму кўст адо этишлари учун имкониятларни кенгайтирмоқда.
Ҳаж ва умра зиёратларини намунали ташкил этишга бўлган эътибор йил сайин ортиб бораётганида ҳам буни кўриш мумкин. Ушбу ибодатларни адо этишга муяссар бўлаётган юртдошларимизнинг амалларини соғ-саломат бажариб келишлари учун барча қулайликлар яратилмоқда.
Жорий йилги «Умра — 2018» зиёратлари 31 майдан 17 июнгача давом этиб, унда 1500 нафар ҳамюртларимиз умра зиёратини адо этишга муяссар бўлишяпти. Зиёратчиларга малакали шифокорлар, қўли ширин ошпазлар ва ишчи гуруҳи аъзолари хизмат қилмоқда. Ўзбекистон миллий авиакомпаниясининг «Тошкент — Жидда» йўналиши бўйича қатнови билан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропортига етиб борган зиёратчиларни Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Бош консулхонаси масъуллари кутиб олиб, барча қулайликларга эга бўлган замонавий, юмшоқ ўриндиқли автобусларда Мадинаи Мунаввара шаҳрига кузатиб қўйишди. Зиёратчилар Мадина шаҳридаги «Масат ул-Бустан» меҳмонхонасига жойлаштирилди. Мазкур меҳмонхона «Масжидун-Набавий»га яқин бўлгани боис барча зиёратчилар беш вақт намозларини ушбу масжидда адо этишмоқда. Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик, Президентимизга соғлик-саломатлик ва халқимизга фаровонлик сўраб дуои хайрлар қилишмоқда.
Меҳмонхонада ташкил этилган саҳарлик ва ифторлик дастурхонига юртимиздан борган ошпазлар зиёратчиларга манзур бўладиган таомлар тақдим этишди. Зиёратчилар учун Мадина шаҳридаги Уҳуд тоғи, Қиблатайн ва Қубо масжидлари каби тарихий ҳамда муқаддас масканларга зиёрат ташкил этилган.
Мадинаи Мунаввара шаҳрида уч кун турган зиёратчилар тўртинчи куни Маккаи Мукаррама шаҳрига кузатиб қўйилмоқда. Маккаи Мукаррама шаҳрида улар «Аброжул Кисва» меҳмонхонасига жойлаштирилган.
Ҳозирги кунгача Саудия Арабистонига жами 1097 нафар зиёратчи етиб борган бўлиб, улардан 673 таси Мадинаи Мунавварада ибодатларини давом эттирмоқда, қолган 424 нафари Маккаи Мукаррама шаҳрига етиб бориб, умра зиёратини адо этиш бахтига муяссар бўлишди. Зеро, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойида қилинган умранинг савоби ҳажнинг савобига тенгдир», деганлар. Бошқа бир ривоятда эса: «Мен билан бирга ҳаж қилганнинг савобига тенг», деганлар.
Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг барча ибодатларини ўз даргоҳида мақбул айласин.
Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔30
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔160
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔223
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил