Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОсиё тараққиёт банки (ОТБ) Қорақалпоғистон Республикасидаги сув таъминоти ва санитария хизматларини яхшилаш мақсадида 145 миллион доллар миқдорида заём ажратадиган бўлди.
«Халқ сўзи» интернет нашрида айтилишича, лойиҳа ярми аёллар ва болалардан иборат бўлган 388 минг нафар аҳолининг сув таъминоти ва санитария хизматларини қамраб олиши кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳа доирасида сув тозаловчи 3 станция қурилиши, қайта тикланиши ва кенгайтирилиши; 300 километр сув қувурлари магистраллари қурилиши ва қайта тикланиши; 28 сув тақсимловчи марказ қурилиши ва реабилитацияси; 900 километрга яқин сув тақсимлаш тармоғи қурилиши ва қайта тикланиши ва сув истеъмолини ўлчовчи ҳисоблагичлар билан таъминлаш ишлари амалга оширилади.
Лойиҳани 2024 йилнинг июлига қадар амалга ошириш режалаштирилган. Унинг умумий қиймати Ўзбекистон ҳукуматининг 27,3 миллион долларли маблағларини қўшганда 172,3 миллион долларни ташкил этади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил