Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

РЎЗҒОРНИ ТЕБРАТГАН ТОМОРҚА

У пайт ҳали ёш бола эдим. Ақлим етса ҳам шўхлик қилиб йўл чеккасида ўсиб турган бир кўчатни синдириб олдим. Уйга келганимда отам қўлимдаги кўчатни кўриб, қаердан олганимни сўради. Айтганим заҳотиёқ ўша синган шох билан ўзимни жазолади...

РЎЗҒОРНИ ТЕБРАТГАН ТОМОРҚА

Орадан анча йиллар ўтиб, ўзимиз ер олдик, боғ барпо қилдик. Боғ ўртасида эски йўл бўлиб, одамлар ундан мол, қўй ва эчкиларни ҳайдаб ўтарди. Биз ҳар баҳор кўчат экамиз, ёз бўйи тагига сув қуямиз, ҳар хил ёввойи ўтлардан, печаклардан тозалаймиз ва қиш фаслида боғдан тез-тез хабар олиб турамиз. Лекин қай маҳал одамлар боғимизда мол боқишини билмасдик. Хабар олгани борсак, атрофда ҳеч ким бўлмайди, аммо кўчатлар синган, шохлари қайрилган. Айниқса, отам жуда эзилиб кетарди. Уларнинг аҳволини кўриб ачинаман. Нега бировнинг боғини пайҳон қилишаркан дейман-у, болалигимдаги бебошлигим учун кўчат шохи билан олган жазойимни эслайман.

Кекса отахону онахонлардан очарчилик, қаҳатчилик ҳақида сўрасак, уларнинг қандай қийин дамларни бошдан кечиргани-ю, қандай омон қолгани ҳақида суриштирсак, бир-бирига ўхшаш ҳаётий ҳикояларни эшитамиз. Кекса бобом билан бувим ҳам доимо ўрик, шафтоли, олма ва шу каби мевадан қуритиб тайёрланган қоқилар егани, шулар билан қорин тўйдирганини таъкидлашарди. Ҳаттоки, шу қоқию меваларга ҳам муҳтожлар бўлган, дейишарди. Худога беадад шукрлар бўлсинки, бугун биз дориломон кунларда, озод ва ҳур диёрда, қорнимиз тўқ, эгнимиз бут бўлиб, хотиржам яшамоқдамиз.

Чўп суқсак кўкарадиган еримиз бор. Ҳовли-жойимизга экин эксак, мевали дарахт кўчатларини ўтқизсак, албатта, уларнинг ҳосили ўзимиз учун даромад келтиради. Олма пиш, оғзимга туш, деб ўтирган билан ҳеч қандай иш битмайди-ку.

Авваллари бозорда «картошка фалон сўм, пиёз шунча бўпти, сотиб олдим», деган гапларни ҳовлиси бор одамлардан эшитиш уят саналган. Боиси, ҳамма одам ҳовлисига экин экиб, ўз қозонини томорқасидаги маҳсулотлар билан қайнатган. Харидни ҳовлиси йўқ, кўп қаватли турар жойларда яшайдиганлар қилишган. Ҳозир-чи, айрим кўп қаватли уйларда яшайдиган одамлар бино атрофидаги ерларни ўраб, экин экади ва гектарга тўғри келадиган ҳовлиси бўла туриб бозорда халта кўтариб юрган одамларга пуллайди. Каттагина томорқаси бўла туриб, ишсизликдан ёки камбағалликдан шикоят қилиб юрганларга гоҳида ачинамиз. Афсуски, улар ўз ҳолига ачинмайди. Нега шундай?

Ҳовлиси бўла туриб, камбағалликдан нолийдиган бир одамни танирдим. Кўплаб оилани боқишга етадиган ҳовли бекордан-бекор, ёз бўйи чанги чиқиб ётарди. Ернинг уволи тутиб, қиш бўйи топгани рўзғордан ошмасди. Ўғли вояга етиб, ҳовлига экин экди, томорқа барпо қилди. Бир пайтлар чангга қоришиб ётган жойда ҳозир ҳамманинг ҳаваси келадиган боғ барпо бўлган. Бу меҳнатнинг шарофати. Ахир, бежиз қимирлаган қир ошар, деб айтишмаган.

 

Дониёр ИМОМХЎЖАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔30

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔160

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔223

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар