Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ғояларни  ўғирлаганга чора кўриладими?

— Баъзан менинг ғояларим асосида қилинган ишларни кўриб қоламан. Шундай пайтларда мен ўз ғояларимни қонунан ҳимоя қила оламанми?

— Фикр ва ғоя, башарти, у бирон моддий шаклга эга бўлмаса, интеллектуал мулк объекти сифатида қаралмайди ва муаллифлик ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда қонун билан ҳимоя қилинмайди, — дейди Интеллектуал мулк агентлиги мутахассиси Ўктам ­ИБРОҲИМОВ, — Ғоя асосида қилинган бирон ихтиро (ёки шу каби интеллектуал мулк объекти) тегишли тартибда патент олиб, унга муаллифлик ҳуқуқи жорий қилинган бўлса, у қонунан муҳофаза қилиниш ҳуқуқига эга. Яъни, ихтиро сифатида кўрсатилган объектгина ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

Қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизмларнинг штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари, илгаридан маълум бўлган қурилмалар, усуллар, моддаларнинг, микроорганизмлар штаммларининг янги мақсадда қўлланилиши ихтиро сифатида эътироф этилади.

Шунингдек, илмий назариялар ва математика усуллари, хўжаликни ташкил этиш ва бошқариш усуллари, шартли белгилар, жадваллар, қоидалар, ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари, электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар, бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва схемалари, эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, маҳсулотларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар, интеграл схемаларнинг топологиялари, ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари, жамоат манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар ихтиро сифатида эътироф этилмайди.

Зиёда ЎРИНБОЕВА

 ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар