Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЭнди тўрт ойлик болалар шол (полиомиелит) касаллигига қарши янги вакцинада инъекция усулида қўшимча эмланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва UNICEF кўмагида болаларни полиомиелитдан тўлиқ ҳимоя қилиш мақсадида ушбу вакцина Ўзбекистоннинг эмлаш дастурига киритилди.
Ҳозирга қадар бутун дунёда полиомиелитга қарши ҳимоя оғизга томчи орқали қилинадиган полиомиелит вакцинаси орқали амалга оширилиб келинаётган эди. Бироқ дунё бўйича бу касаллик тўлиқ бартараф этилмаган. Бизга яқин ҳудудлар Афғонистон ва Покистонда ҳамон бу касалликка чалиниш ҳолатлари кузатилмоқда.
— Ҳозирда янги вакцинанинг аҳамияти ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова. — Болалар касалликка томчи орқали эмланган бўлса-да, бу иммунитет билан хорижий мамлакатда юрганда ёки четдан бемор бола келиб қолса, касалликни юқтирмасликка кафолат йўқ. Янги вакцина мана шу эҳтимолга қарши курашишда самарали воситадир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил