Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЖорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб, пойтахтдаги деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, турли таомлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича текширувлар ўтказилади.
Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг аҳоли дастурхонига сифатли озиқ-овкат маҳсулотларини етказиш борасидаги тегишли қарорида қайд этилган.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, бозорлар ва унинг ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишчи-хизматчиларнинг тиббий кўрикдан ўтгани, махсус иш кийимлари билан таъминлангани, маҳсулотларни сақлаш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берилиши назоратга олинади. Шунингдек, деҳқон бозорлари ва шохобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарда совутгич ускуналари бўлиши ва доимий ишлаши юзасидан текширувлар олиб борилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил