Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОТАНИ  ЁМОН  КЎРСАТГАН  ОНА

фарзандлари умрини завол қилаётганини билармикан?

Ҳаёт жуда мураккаб. Баъзан унда ўзимиз хоҳламаган ишларга қўл уриб қўйганимизни билмай қоламиз. Хато қилганимизни эса кеч англаб етамиз. Айниқса, турмуш ва фарзандлар тарбиясида жуда эҳтиёткор бўлиш зарурлигини ёшим улғайиб, турли тақдирларни кўрганим сайин чуқурроқ англаб етяпман.

Яқин танишимнинг тўрт фарзанди бор. Доим рўзғор ташвиши билан елиб-югуради. Бир қараса, қийналиб пул топган, яна бир қараса, бозор-ўчар қилган. У билан суҳбатлашиб қолган вақтларимда ҳасратларини эшитиб, юрагим оғрийди. Турмуш ўртоғининг ҳеч қаерда ишламаслиги, оиланинг моддий таъминоти учун умуман жон койитмаслигини айтиб, йиғлаб ҳам олади. Эрининг баъзи салбий одатларидан норозилиги шундоққина билиниб туради.

Бир куни унинг тоби қочганини эшитиб, ҳолидан хабар олгани бордим. Уч қизи ва ўғли анча дастёр бўлиб қолганини кўриб ҳавасим келди. Қизларининг бири дастурхон тузаган, яна бири томорқадаги экинларнинг тагини юмшатган. Бир пайт дарвозадан отаси кириб келди. Лекин бирортаси салом бермаса денг. Уй тўрида чўзилиб ётган ўғил ҳам жойидан қилт этмади. Уларнинг ҳаракатларидан отасига нисбатан қандай муносабатда эканини англаш мушкул эмасди. Оилада бундай муҳитнинг қарор топишида, назаримда, аёл кишининг ўрни жуда катта. Агар она фарзандларига отанинг ўрни, ҳурмати нақадар юксаклигини уқтириб тарбия қилмас экан, хонадонда тартиб-интизом, меҳр-оқибат ва отанинг ўрни бўлмаслиги аниқ.

Агар муаммони юзага келтираётган сабабларни чуқурроқ таҳлил қилсак, бундай вазиятда оталар ҳам камчиликка йўл қўяётганидан кўз юмиб бўлмайди, албатта. Оила ва фарзандлари олдидаги масъулиятни тўла англаб етмаслик, уларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватламаслик натижасида ҳамма юк аёлнинг зиммасига тушиб қоляпти. Табиийки, рўзғорнинг қийинчиликларидан ҳориган аёл фарзандларининг тарбиясига вақт ажратиши мушкул. Баъзилар эса ўзининг турмуш ўртоғидан норози эканини болаларига ҳам айтиб, уларнинг отасига бўлган муносабатини ўзгартириб юборади.

Отага нисбатан муносабатнинг ўзгаришига унинг фақатгина пул топмаслиги эмас, балки ишга муккасидан кетиши ҳам сабаб бўлар экан.

— Болалигимда онам тез-тез отамдан норози бўлиб гапирарди, — дейди бир дугонам. — Отам катта идоранинг раҳбари бўлгани учун уйда кам бўлар, кўп вақтини ишда ўтказарди. Онам эса ишлагани етмагандек, уй-рўзғор, мол-ҳол ҳатто эркак киши қилиши керак бўлган юмушларни ҳам ўзи қилишга мажбур бўларди. Аввалига сабр билан чидади. Бора-бора эса ҳаётидан нолийдиган, отамнинг тинимсиз ишлашини, биз учун вақт ажратмаслиги ёқмаслигини ошкора айтадиган бўлди. Бир одам ҳақида фақат салбий фикрни эшитавериш кишининг унга муносабатини ҳам ўзгартирар экан. Ўша вақтларда онамга раҳмимиз келар, имкон қадар ёрдамлашишга ҳаракат қилардик. Аммо отам бизни яхши кўрмас экан, деган фикр ҳам қалбимизни ўртарди. Йиллар ўтиб, ўзим ҳам она бўлдим. Мана энди ўшанда онамнинг нотўғри йўл тутганини англаб етяпман. Агар оила тизгини эркакнинг қўлида бўлса, фарзандлар ҳам отадан ҳайиқиб, ўзини кўп ишлардан тийишини тушуниб етяпман. Бунинг учун эса аёл турмуш ўртоғининг фарзандлари олдидаги обрўсини ошириши керак экан.

Кўриниб турибдики, отанинг фарзанд олдида ҳурматга лойиқ инсон бўлиб гавдаланиши эркак билан бирга аёл зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Тўғри, ҳаёт мураккаб, турмушда ҳар турли кутилмаган ҳолатлар рўй бериши мумкин. Шундай вақтда ҳам фарзандларининг эртасини ўйлаган она жуда эҳтиёткор бўлиши зарур. Бизнинг ўзбек оналаримизга хос метин сабр-қаноат билан бу вазифани уддалаш мумкин. 

 

Нигора ҚЎЧҚОРОВА,

Чуст туманидаги 17-мактаб ўқитувчиси  




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар