Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бу қўрғон миллатни таназзулдан омон сақлайди

«Оила — эр, хотин ва фарзандлардан иборат. Яъни, оила бир шахс бошчилигида бир уйда яшовчилардир», дейди Абдурауф Фитрат.

Бу қўрғон миллатни таназзулдан омон сақлайди

Дарҳақиқат, шундай. Бу даргоҳ жамиятнинг энг кичик бўғини саналса-да, энг асосий томири ҳамдир. Халқимиз оилага доим шундай қараган. Дунёнинг ярмини эгаллаган Амир Темурдек буюк зот келин танлашни давлат ишидан кам кўрмагани бунга исбот.

Халқимиз янги оиланинг вужудга келишига фақат икки ёшнинг қалб амри, шахсий иши, деб қарамайди. Катталар, қариндош-уруғ ҳам жиддий эътибор беради. Уйланадиган йигитнинг ҳам, узатиладиган қизнинг ҳам оиласи, насл-насаби суриштирилиб, қудалик ришталари боғланади. Боиси бунёд бўлажак оила орқали насл давом этади, шажара ҳалқаси узаяди. Айни пайтда ана шу жиҳатлар ҳам оиланинг келгусида тинч-тотув, аҳил-иноқликда ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этади.

Муҳаммад Содиқ Қошғарий «Одоб ас-солиҳин» асарида уйланадиган йигит никоҳдан олдин уйланмоқчи бўлган қизни кўрмоғи, унинг бокира бўлмоғи ҳамда тўрт нарса — умрда, қоматда, мол-дунёда ва насабда эрдан паст, бошқа тўрт нарсада — ҳусн-жамолда, хулқда, адабда ва иффатда эса эрдан юқори бўлиши зарурлигини таъкидлайди. Бу рўзғордаги тинчликни таъминлабгина қолмай, эр-хотин муносабатларида ҳам катта аҳамиятга эга эканини қайд этади.

Тушунтирса, албатта тушунади

Ғарб мамлакатларида маънавий таназзул, ахлоқий бузилишлар ўз-ўзидан содир бўлмаган. Енгил ҳаёт тарзи, миллий қадриятларга эътиборсизлик, энг ёмони, оилага муносабатнинг издан чиқиши бугунгидек хунук манзараларни ҳосил қилгани бот-бот таъкидланяпти. 

Шу маънода, оилада соғлом маънавий муҳитни, ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш ҳар доим муҳимлигича қолади.

Юртимизда оила масаласига давлат сиёсати даражасида қаралиб келинаётгани бежиз эмас. Халқимизнинг минг йиллар мобайнида шаклланган қарашлари, қадриятларимиз инъикоси ўлароқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оиланинг ҳуқуқий асослари белгилангач, оилага бўлган муносабат янги босқичга кўтарилди. 1998 йил Мамлакатимизда «Оила йили» деб эълон қилинди, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилинди. Ўша йили Республика «Оила» илмий-амалий маркази ташкил этилди.

Марказ томонидан бугунга қадар ўсмир ёшдаги қизларни юксак маънавиятли, ахлоқий ва жисмоний етук шахслар этиб тарбиялашга, оилага тайёрлашга хизмат қилувчи кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бир мисол. Ўтган йили «Қизлар энциклопедияси», «Хотин-қизларнинг оилада маънавий муҳитни шакллантиришда ҳамда ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишда фуқаролар ўзини ўзини бошқариш органларининг ўрни» номли оммабоп рисола тайёрлаб, чоп этилди. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари ўртасида уларнинг оналари, опа-сингиллари ва келинлар билан биргаликда «Гулшан аро гулчеҳралар» мавзусида кўрик-танловлар ташкил этилмоқда. Мактабгача таълим муассасалари қошида ташкил этилган «Зумрадойлар давраси» тўгаракларида, 12 мингта таълим муассасаси ва 8,5 мингта маҳаллада ташкил этилган «Ораста қизлар» тўгаракларида машғулотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар тайёрланди. Марказ мутахассислари томонидан «Ораста қизлар» тўгараклари учун «Ўсмир қизлар гигиенаси», «Соғлом бўлай десанг», «Касб ҳақида ўйларим», «Яшил дунёни асрайлик» мавзуларида кўп минг нусхада буклетлар тайёрлаб тарқатилди. 

Эътиборли жиҳати, лицей ва коллеж ўқувчи қизлари учун ота-оналар, психологлар, педагоглар, маҳалла ва тиббиёт муассасалари вакилларини жалб этган ҳолда фаолият кўрсатаётган «Ораста қизлар» тўгараклари орқали зарур тарғибот ишлари олиб борилмоқда, ёш қизларга тушунчалар берилмоқда. Хусусан, 12 йиллик таълимнинг мажбурийлиги, қизлар замонавий билим ва касбларни эгаллаб олиши зарурлиги уқтирилиб, уларда ҳаётда муносиб ўрин эгаллашнинг бош шарти сифатида қатъий ҳаётий нуқтаи назар ва мустақил фикрлашни шакллантириш, эрта никоҳнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, қизлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари бўйича кенг тушунтиришлар бериляпти. Айниқса, «Оила психологияси» фани ўқитувчилари, ўқувчи қизлар ва ота-оналар учун «Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари», «Ўсмир ёшдаги ўғил-қизларнинг ўзига хос психологик хусусиятлари», «Муҳаббат психологияси», «Никоҳолди омиллари хусусиятлари ва уларнинг  никоҳ мустаҳкамлигига таъсири», «Оилада шахслараро муносабатлар ва мулоқот психологияси», «Оиланинг соғлом маънавий муҳити. Оилавий низоларнинг психологик сабаблари, ажрашиш ва унинг сабаб ва оқибатлари» мавзуларида ўтказилаётган тренинглар яхши натижа беряпти.

Нурли келажакдан нишона

Соғлом она ва бола йилида Республика «Оила» илмий-амалий маркази Халқаро оила куни муносабати билан ўн кунлик эълон қилди. Мазкур тадбир дастури ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, марказнинг барча ҳудудий бўлимларига етказилди. Тақдим этилган дастур асосида юртимизнинг барча вилоятларида илмий-амалий конференциялар, маънавий-маърифий семинарлар, маданий дастурлар, олимлар, маданият ва спорт усталари, катта авлод вакиллари ҳамда намунали оилалар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари, Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизнинг барча ўқув муассасаларида, расм ва иншолар танлови ўтказилади.

Оила мустаҳкамлигини ва  барқарорлигини таъминлаш, оилада ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, ёш оилаларга эр-хотин, ота-она ва фарзанд муносабатлари тўғрисида кўмак бериш, жамиятнинг иктисодий ривожланишида аёлларнинг ролини ошириш, ­эр-хотиннинг оиладаги бурчлари, ёшларга салбий  таъсир этувчи омиллар ва эрта никоҳ ҳамда  оилалардаги ажримларнинг олдини олиш мақсадида Марказ мутахассислари биргина 2015 йилнинг ўзида 20 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашди. Буларнинг барчаси юртимизда оила институтига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик самараси, албатта.    

Президентимиз таъкидлаганидек, «бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, ҳаёт абадийлиги, бебаҳо неъмат бўлмиш фарзанд бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди». Дарҳақиқат, оила бизнинг орзу-умидларимиз, келажакка бўлган ҳавас ва интилишларимиз камол топадиган маскан. Мамлакатимизда оилалар йилдан йилга равнақ топаётгани эса юртимизнинг ёрқин келажагидан нишона. 

Маҳбуба ҲАМИДОВА,

Республика «Оила» илмий-амалий маркази бўлим мудири

даромад манбаи




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔6

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔55

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔124

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар