Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Ўзбекистон темир йўллари» АЖдан маълум қилишларича, Тошкент Жанубий вокзали ўз ишини жорий йилнинг 4 апрелидан бошлади.
Жанубий вокзал замонавий архитектура талаблари асосида тубдан реконструкция қилинди. Вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3 та перронга эга. Бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсата олади. Йўловчиларнинг йўл ҳужжати, паспорти, багажи ва қўл юклари вокзал ҳудудига кириш жойининг ўзида текширилади.
Бинода йўловчилар учун жаҳон стандартларига мос шароитлар яратилган: кутиш, VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, савдо нуқталари, газета ва журналлар, WiFi интернет хизмати, электрон кутубхона, ширинликлар ва миллий совғалар сотиш шохобчаси каби қатор қулайликлар йўловчилар ихтиёрида. Чиптахоналар ҳам вокзал ҳудудида жойлашган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил