(ҳикоя эмас)

— Эртага дам олиш ку­ни, —­­ ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади.

Иншо

— Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларингизни иншо тарзида ёзиб келинг.

Душанба куни текшириб оламан!

Қўнғироқ чалингач, тўртинчи «б» синф ўқувчилари папкаларини елкаларига осиб, уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўй сурарди.

— Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.

— Яхши, яхши, — ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир, овқатланамиз.

Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга ҳам онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади:

— Ана, ойинг билан айланиб келасизлар.

— Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз...

— Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман.

— Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти...

Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради:

— Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?

— Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.

— Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?

— Хўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун керакли буюм ва кийимларини ҳозирлади.

Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини икки соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди...

Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради.

— Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли.

— Яша! Борақол хонангга...

Эртасига биринчи соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффус вақтида иншоларни бирма-бир текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Бироз муддат ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб,  келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган хавотирда дарҳол йўлга тушди.

— Анвар — аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни бўш хонага бошлаб, — айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча ҳам бир иншо ёзган экан.

— Ҳа, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди, — келибоқ иншосини ёзди.

— Ўзингиз ўқиб кўрди­нгизми?

— Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл.

— Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.

Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди.

«Музейдаги таассуротларим.

Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан қўнғироқлашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз битта чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».

Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни холи қолдирди...

Нодирабегим ИБРОҲИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар