Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЕЧИМИНИ  КУТГАНДИК, ҚОҒОЗДАГИ ВАЗИФАЛАРИДАН  КЎЧИРМА  КЕЛДИ

Газетамизнинг жорий йил 25 январдаги 4-сонида «Ушлайди, жарима ундиради, қўйиб юборади ёхуд мардикор бозоридаги ишсизларни ким ҳимоя қилади?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. ​​​​​​​

Унда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюросида кунлик иш илинжида мардикорликка чиққан фуқароларимиз фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари хусусида сўз боради. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур мақолага муносабат билдирди.

Вазир ўринбосари Зокир Умаров имзоси билан келган жавоб хатида вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроларининг вазифалари ҳақида сўз боради. Мақолада айтилган мавжуд муаммолар, хусусан, Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроси ўз зиммасидаги вазифаларни умуман бажармаётгани хусусида аниқ далиллар келтирилганига қарамай, ушбу ҳолат юзасидан бирор нима дейилмаган.

Аслида вазирлик мақолада тилга олинган мардикор бозоридаги вазиятни ўрганиб, таҳлил қилиб, шундан сўнг, жавоб йўллашини кутган эдик. Аммо бундай бўлмади. Кўтарилган муаммо ечимига бирор мутасадди вақтини ҳам ажратмади, десак, хато бўлмайди. Ахир, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган тамойил наҳотки, ҳали-ҳамон бу идора фаолиятига кириб бормаган бўлса?! Вазирлик мутасаддилари ҳеч бўлмаганда пойтахтимизда жойлашган мардикор бозорларининг биттасига бориб, у ерда иш илинжида турган одамлар билан дилдан суҳбат қурса, газета кўтариб чиққан ижтимоий муаммога бу тарзда муносабат билдирмас эди. Минг афсус…

Жорий йил 23 февраль куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокидаги тадбирда юқоридаги муаммоларга изоҳ сўрадик. Ўшанда вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов мақоладаги эътирозлар айни ҳақиқат экани, фақат баъзи бюро раҳбарлари талаб даражасида ишламаётганини тан олган ҳолда, бу муаммолар тез орада барҳам топишига ҳамда республикамиздаги барча бюролар фаолияти қайта кўриб чиқилиб, улар зарур асбоб-ускуналар билан таъминланиши, иш илинжида келган ҳар бир фуқарога етарли шароит яратилиши ва албатта, унинг меҳнати муҳофазаланишига ваъда берди...

Тадбирдаги гап бошқа-ю, йўлланган хатда бошқа гап. Нима ҳам дердик, вазирлик йўллаган хат эмас, тадбирда айтган гапларига ишонсак, улар ўз олдига қўйган мақсадлари жуда катта. Натижани эса вақт кўрсатади.

 

Ғолиб МИРЗО




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔92

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔91

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔204

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар