Иқлим      Бош саҳифа

5 КУН ДАМ: ОИЛАВИЙ ҚАЕРГА БОРМОҚЧИСИЗ?

Халқимизнинг байрам кунларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида Наврўз айёми арафасида 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари Президент фармони билан дам олиш куни, деб эълон қилинди.

5 КУН ДАМ:  ОИЛАВИЙ ҚАЕРГА БОРМОҚЧИСИЗ?

Бундай имкониятдан фойданиб, баҳорнинг илиқ кунларида оилангиз билан тарихий шаҳарларимизни зиёрат қилишни ёки диққатга сазовор масканларга бориб мириқиб дам олишни режалаштиряпсизми? Унда, аввало, қаерга боришни, транспорт, меҳмонхона харажатлари қанчага тушишини хомчўт қилаётган бўлсангиз керак? Оилавий саёҳатга қандай имтиёзлар мавжудлигини биласизми? Бу борада зарур маълумотларни тўплаб, эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Байрамона имтиёзлар!

Жорий йилнинг 18 мартидан 22 мартигача байрам кунларида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан юртдошларимиз учун қатор имтиёзлар жорий этилган.

Темир йўл

Маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда (жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизли чегирма белгиланган.

Самолёт

30 фоизли чегирма — якка тартибдаги йўловчилар учун;

40 фоизли чегирма — сайёҳлик гуруҳлари учун (5 ва ундан ортиқ киши. Фақат юридик шахслар учун);

40 фоизли чегирма —  мактаб ўқувчилари (6-15 ёшли), олий ўқув юрти, коллеж, лицей талабалари учун;

50 фоизли чегирма — оилалар учун (2-12 ёшгача бўлган фарзандли ота-оналар).

Чипта сотиб олаётганда унутманг!

■ Оилалар ушбу имтиёздан фойдаланиши учун паспортида ФҲДЁ муҳри ҳамда фарзандларнинг туғилганлик гувоҳномаси ёки болалар паспорти бўлиши шарт.

■ Олий ўқув юрти, коллеж, лицей талабалари талабалик гувоҳномасини кўрсатиши талаб этилади.

Самарқандга бир кунлик саёҳат

Биз пойтахтдаги бир неча туристик компанияларнинг тарихий шаҳарларга саёҳат турлари, хизмат кўрсатиш таклифлари ва нарх-навосини ўргандик. Улар ичидан Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳат режаси ва ўртача нархини ҳавола этамиз.

Ушбу турда (эрталабки 9:45 дан кечги 17:00 гача) сиз Самарқанднинг қатор тарихий ёдгорликларини, хусусан, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Шоҳи-Зинда комплекси, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним масжидини томоша қилиши­нгиз мумкин. Бу тур нархи бир кишига 195 мингдан бошланади.

Бунда «Афросиёб» поездида бориш-келиш чиптаси, ички транспорт, гид хизмати, тарихий обидаларга кириш чиптаси ҳамда тушлик харажатни ўз ичига олади. Агар транспорт харажатига чегирмалар мавжуд бўлса, бу эътиборга олинади.

Худди шундай тур люкс автобусда амалга оширилса, бир кишига ўртача 165 мингдан тўғри келади.

 

Ҳаммаси брон қилинганми?

«Кичкинагина» мулоҳаза

Биз жорий йилнинг 5 март куни тажриба сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» кассаларидан Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларига 18-22 март кунларига чегирмалар асосидаги чипта олишга ҳаракат қилиб кўрдик. Аммо  касса ходимлари ушбу кунлар учун чипталар аллақачон сотилиб бўлганини маълум қилишди. Касса олдида турган кўплаб йўловчилар, пенсионер ва талабаларни суҳбатга тортдик. Уларнинг барчаси чипта қолмаганидан афсусда экан.

«Ўзбекистон темир йўллари»АЖ томонидан чегирмалар тўғрисидаги илк хабар компания сайтида ва ОАВ орқали 28 февралда эълон қилинган. Фуқароларнинг сўзларига кўра, ушбу хабар эълон қилинган куннинг эртасигаёқ, яъни 1 март куни эрталабдан касса ходимлари талабгорларга чипта йўқлигини маълум қилишган. Шунча чипта қаёққа кетди? Биргина Бухоронинг ўзига ҳар куни учта рейс амалга оширилган ҳолда, наҳотки чипта қолмаган бўлса? Бу борадаги саволимизга касса ходимлари қисқагина қилиб туристик компаниялар томонидан байрам муносабати билан чипталар бундан 2-3 ой олдин брон қилинганини маълум қилишди.

Касса маълумотлар бюросида ушбу шаҳарларга қўшимча рейс ёки вагонлар қўшилиши кутилаётгани, бунинг учун «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «1005»  рақамига қўнғироқ қилиб туришни маслаҳат беришди. 5-6 март кунлари ушбу хизматга қилган мурожаатимизга, оператор тез кунда қўшимча рейс қўшилиши мумкинлигини тасдиқласа-да, буни аниқлаштирувчи қўшимча ахборот бера олмади.

Йўқ чипта учун имтиёз... Ички туризмни ривожлантириш мақсадида қанча қарор ва имтиёзлар берилмасин, фуқаро биринчи қадам —  йўл чиптаси олишдаёқ муаммога дуч келар экан, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларимиз пучга чиқмайдими? Бу ҳолатда ички туризмни ривожлантира оламизми? Бугун соҳага қаратилган улкан ислоҳотлар ўз натижасини бера бошлади. Ташқи ва ички сайёҳлик оқими сезиларли ошди. Аммо уни «қабул қилишга» транспорт, меҳмонхона инфратузилмамиз тайёрми?..

 

Чегирма кучида қоладими?

Азиз Баратов, «Темир йўл касаба сервис» сайёҳлик фирмаси масъул ходими:

— Наврўз байрами арафасида юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар оқими кескин ошди. Иккинчи томондан, миллий байрамларимиз сайёҳлик фирмалари учун мижозлар тўплашда катта бир имкониятдир. Сабаби, айнан байрам арафасида хорижликлар учун юртимизнинг тарихий қадамжоларидан ташқари, миллий қадриятлар ва фольклоримизни кўрсатиш имконияти туғилади.

— Гуруҳ бўлиб саёҳатга чиқадиганлар учун транспорт чипталарида чегирмалар берилган. Агар 2-3 ой олдин чипта брон қилинса ҳам бу имтиёзлар қўлланиладими? Ахир, чегирма кейинроқ эълон қилинади-ку?

— Сайёҳлик гуруҳлари (жамоа) учун чипта брон қилишда ходимлар рўйхати, уларнинг паспорт нусхаси илова қилинган расмий хат билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ёки «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга мурожаат қилинади. Бунда 2-3 ой олдин брон қилинган жойлар учун ҳам имтиёзлар қўлланилади.

Ҳумоюн ФАЙЗУЛЛАЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

🕔15:51, 27.11.2025 ✔54

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Батафсил
Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

🕔15:24, 20.11.2025 ✔32

Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

🕔15:54, 13.11.2025 ✔64

Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

    Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

    Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

    ✔ 54    🕔 15:51, 27.11.2025
  • Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

    Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

    Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

    ✔ 32    🕔 15:24, 20.11.2025
  • Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

    ✔ 64    🕔 15:54, 13.11.2025
  • Қашқадарёда бир метр куб  сув таннархи қанчага  тушяпти?

    Қашқадарёда бир метр куб сув таннархи қанчага тушяпти?

    Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Қашқадарё вилоят сув хўжалиги тарихи музейи биносида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, музей кўргазмалари билан таништирилди.

    ✔ 90    🕔 16:34, 30.10.2025
  • Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

    Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

    Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

    ✔ 84    🕔 09:23, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар