Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

КОСМИК МУАММОЛАР КУТИБ ТУРАДИ...МИ?

Баландпарвоз эмас, оддий айтайлик: ҳеч ким физик ё химик, ё биолог ё тарихчининг лойиҳаси амалга ошиши учун бирор сўм ҳадя ёки қарзни қўлига тутқазмайди. Йўқ, ҳамма «Пулим шу бугун икки ҳисса кўпайсин», дейди. Ҳеч ким, масалан, Берунийнинг ҳали чоп этилмаган китобларини нашр қилдириш учун шу пайтгача бирор сўм берган эмас, бермайди ҳам.

Яна телеэкран, радио ёки газетада чиқиб олиб буюк аждодларимиз бор деб «мақтанамиз».

Маълумот учун: Берунийнинг камида 40 дан ортиқ китоби дунё кутубхоналарида сақланмоқда. Фақат ўтган асрнинг 60-йилларида 2 тагина китоби ўзбек тилида нашрдан чиққан.

Фикр тараққиёти учун пул беришни ҳеч ким тарғиб қилмайди. Бунинг учун имкониятлар очилган бўлса-да, ҳали ҳеч ким бу борада ўйлаб ҳам кўрган эмас. Шуниси ажабланарлики, манавий тараққиёт гўё ҳеч биримизга керак эмасдек.

Ўтган йили АҚШнинг Сент-Питерсберг шаҳрига боргандик, шаҳарчадаги жамоатчилик радиосига кирдик. Радио биноси 1979 йилда қурилган, унга кетган миллион-миллон пулни халқ берибди. Ноёб усулда қурилган радиони айланиб, томоша қилиб юрганимизда уч нафар кампирга дуч келдик. Улар ушбу жамоатчилик радиосига 100 минг атрофида ёрдам пули беришмоқчи эканини айтди. Биз ҳайрон қолдик, лекин кейин билсак, бу нарса америкаликлар учун табиий экан.

XVI асрдан кейинги даврда Туркистон инқирозига сабаб уни империя босиб олиб, бойликларни ташиб кетгани, шу ерликларнинг ўз-ўзига бахиллик қилгани эди. Йўқ, империя зулм қилмади, ўзимиз айбдор эдик. Империя ҳам бойликни ташиб кетди, ҳам туб аҳолидан бож ундириб, солиқ солиб ўзларига хизмат қиладиган мактабларни қурди, темир йўл ўтказди. Яна миннат ҳам қилди. Биламизки, ортимизда қолган асрларда жадидлар миллатдаги тўй-ҳашамлардан дод дейишган, бу бежиз эмас эди. Тўй-ҳашамларнинг кўплиги сахийлик меваси эмас, аксинча, исроф ва бахиллик натижаси, бу эса инсондаги энг қабиҳ ҳайвоний сифатдир.

Бир талаба: «Қанийди, менга, масалан, ижод фонди ҳомийлик қилса-ю, инглиз тилидан фалон китобларни таржима қилсам», деб хаёл қилади.

Битта тарихчи: «Қанийди, оиламдаги моддий муаммоим бўлмаса, архиву кутубхоналардан чиқмай, XVII-XIX асрлардаги ижтимоий-сиёсий аҳволни обдан ўрганиб, битта китобда ёритсам», деб хаёл қилади.

Яна битта астроном, «Қанийди кимдир менга ҳомийлик қилса-ю, мен коинотдаги вазиятларни ўргансам», деб ҳамкасбига гапвозлик қилади.

Яна, яна бундай мисоллар тугамайди…

 

Асад КАРИМОВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔27

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔158

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар