Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистонда қарийб 23 миллион киши интернетдан фойдаланади. Фойдаланувчиларнинг 70 фоизи мобиль алоқа воситаси орқали ахборот олади.
Пойтахтимизда «Оммавий ахборот воситалари халқнинг энг яқин кўмакчиси ва демократия кўзгуси» мавзуида ўтган анжуманда шу ҳақда маълум қилинди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Республика товар-хомашё биржаси, Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур анжуманда электрон оммавий ахборот воситалари ҳар жиҳатдан бошқаларидан ўзиб кетаётгани, шунинг учун ҳатто айрим босма нашрлар электрон тарзда ишлашга ўтаётгани алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, 2018 йилда ОАВ олдида турган устувор вазифалар, ютуқ ва муаммолар таҳлил қилинди.
Анжуманда ҳарбий журналистика фахрийлари ва ҳарбий ватанпарварликка ихтисослашган фаол журналистлар тақдирланди. Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда Республика товар-хомашё биржаси Дўстлар клуби веб-сайти (www.jurnalistlarklubi.uz, www.uzjk.uz) тақдимоти намойиш этилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил