Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

Қариндошимнинг тўйига янги кўйлак тиктириш илинжида газмолни қўлтиқлаб Гули чеварникига йўл олдим.

«ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

Қариндошимнинг тўйига янги кўйлак тиктириш илинжида газмолни қўлтиқлаб Гули чеварникига йўл олдим. Ўнтача шогирд қизлар бир қанча шоҳи кўйлакларга безак беряпти. Иш жуда қизғин. Кўйлак баҳона Гули опа билан анча гурунглашдим. Шунча қизга ҳунар ўргатиб, маҳалла аёлларига бежирим кийимлар тикиб хурсанд қилаётганига жуда ҳавасим келди.

Шарқ халқлари азалдан инсоннинг илм олишга бўлган хатти-ҳаракатларини улуғлайди. Зиёли, маърифатли кишиларни қадрлайди, касб-ҳунар эгаларини бўлакча ҳурматлайди. Боиси, улар бу мақомга етгунча умр пиллапоясидаги фурсатни бой бермай, танлаган йўлини маҳкам тутган. Машаққатларга дош бергани, синовларидаги сабот ва чидами уларни шу даражага кўтарган. Донишманд адиб Юсуф Хос Ҳожибнинг:

«Билим ҳам ҳунар ол, қадрла уни,

Билим-ла ҳунар ҳам қадрлар сени»

ҳикмати моҳиятида шу фикрлар мужассам.

Ривоятга кўра, бир шаҳзода узоқ сафарга чиқади. Йўлда бор-будидан айрилади. Бировдан бирон нима сўрашга иззат нафси устунлик қилади. Шаҳзода гўдаклик маҳали саройдаги бир темирчининг ишини ҳавас билан томоша қилиб, охир-оқибат пичоқ, тиғ ва узанги ясашни ўрганиб олган экан. Ҳеч вақосиз қолган йигит ўша ердаги темирчиларга ишчи бўлиб ёлланадию, ўрганган ҳунари туфайли омон қолади. Шу тариқа ўз юртига қайтиб тахтга ўтиргач, мол давлатидан қатъи назар, ҳамма ўз фарзандига касбу ҳунар ўргатсин, деб фармон беради.

Қўшнимиз келин туширди. Келинчакни йўқлаб чиққанларга қайнонаси келини инглиз тилини билишини мақтабди. Ҳали бир йил ўтар-ўтмас, мана, бинойидек устозга айланди янги келинимиз. Рўзғорнинг бир четини кўтармаса-да, ҳар ҳолда ўзининг майда харажатлари учун ҳам бировга юкиниб ўтирмайди энди. Бунисини қўя туринг, нариги маҳаллага қатнаб ўқиётган болаларнинг қувончини айтмайсизми, бир-икки ҳовли ҳатлаб тил ўрганишяпти ахир.

Илм ва ҳунар йўли шаксиз машаққат, бироқ манзили нурли. У жаҳолатдан асрайди, қалбларни нурафшон этади, руҳиятни тозалайди.

 

Наргиза ЮНУСОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔27

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔158

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар