Ҳозир пойтахтимиз бўйлаб қатнайдиган автобусларнинг кўпига телевизор ўрнатилган. Манзилга етгунча истасак-истамасак, кўзимиз экранга тушади. Хўш, унда нималар намойиш этилмоқда?
Автобус жамоат транспорти. Унга ёш ҳам, қари ҳам, болалар ҳам чиқади. Телевизорда намойиш этилаётган лавҳалар беихтиёр йўловчилар эътиборини тортади. Бироқ очиқ-сочиқ, беҳаё клипларни қўйиш... Ачинарлиси, улар орасида ўзбек хонандаларининг менталитетимизга тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлари акс этган лавҳалар ҳам бор. Йўловчиларнинг аксарияти мактаб, коллеж ўқувчилари киприк қоқмай, уларни томоша қилади. Ёши каттароқлардан тортиниб ҳам ўтирмай, баланд овозда муҳокама ҳам қилишади.
Бирорта ёши каттароқ йўловчи ҳайдовчи ёки чиптачига телевизорда кетаётган лавҳалар ҳақида эътироз билдирганини кўрмадим. Аслида бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг секин-аста куртак ёйишида ана шундай беҳаё клиплар, тажовузкорлик акс этган лавҳалар ҳам сабаб бўлмаяптими?
Тўғри, бугун реклама замони. Иқтисодиётнинг ривожланиши учун реклама зарур. Бироқ экранларда айни кунда долзарблик касб этган китобхонлик маданиятига ҳисса қўшадиган роликлар намойиш этиш фойдалироқ эмасмикан? Чунки жамоатчилик тўпланган, уюшган жойда доим турли қараш юзага келади. Ана шу қарашларни эзгуликка хизмат қилувчи ғоялар сари етаклаш керак, назаримда...
Озода ВАЛИЕВА
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔27
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔158
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил