Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОДАМГАРЧИЛИК

(«Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

Бирон нохуш хабар бўлса, у бутун маҳаллага яшин тезлигида тарқалади. Бир маҳалладошимизнинг йигирма яшар ўғли хорижда бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

Бу воқеани эшитган борки, ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган йигитга ҳам, бағри қон бўлиб «вой, болам»лаб бўзлаётган ота-онасига ҳам чин дилдан ачинишди. Тўғрироғи, бу воқеани эшитган борки, ўзини тутолмади, йиғлаган ҳам, йиғламаган ҳам йиғлади. Ҳамма у хонадонга бориб таъзия билдириб чиқар, кимданки ёрдам керак бўлса, ҳамма хизматга шай бўлиб турди. Маҳалла-кўй бошқача-да, ана шундай кунларингда асқатади. Ахир, Махтумқули айтади-ку: «Урса, сўкса, хўрласа ҳам эл яхши», деб. Хуллас, уч кун деганда тонгги соат бешларда майитни олиб келишди. Жанозани пешин пайтига белгилашди.

Энг ёмони, ўша куни бир маҳалладошимизнинг уйига келин тушаётганди. Маҳалланинг кўпни кўрган фаоллари бориб, тўй эгасини огоҳлантириб келишган эди. «Майли, тўйингни қил, аммо ана у матоҳингнинг овозини сал пастлатиб қўй, у ерда қон ютиб туришибди, уларнинг кўнглига ҳозир соз сиғмайди, биласан. Бир маҳалламиз-а…»

Тўй эгаси «хўп, акалар, сизлар нима десангингиз шу», деб қолибди, аммо келин келганида ўз билганини қилиб, карнай- сурнайни варанглатиб юборди денг. Гарчи ўша азадор оила билан тўй берувчи хонадон ўртаси узоқроқ бўлса-да, жаноза ўқилаётган пайтида карнай-сурнайнинг овози эшитилиб турди. Жанозага тўпланганлар бошини «ҳа, аттанг» дегандай чайқаб қўярди.

Бу воқеадан жуда таъсирландим. Беихтиёр ўзимнинг тўйим бўлган даврлар ёдимга тушди. 1978 йил эди ўшанда. Отам мени уйлантириш тадоригини бошлаб юборди. Шу орада бир ҳаммаҳалламиз ўтиб қолди. Отам тўйнинг вақтини пича чўзди. Ўша кишининг маъракалари ўтиб бўлгач, тўйни бошлаб юборди. Тўй куни ёнига маҳалланинг икки-уч гапга етарманларини олиб, тугунга у-бу солиб, азадор оиланикига йўлга тушди.

Бориб, оиланинг каттасига: «Тўй бошлаб қўйган эдик, шунга сизлардан рухсатга келдим. Тўғри, ҳозир кўнглингизга бу гаплар сиғмайди, аммо нима қиламиз, ҳаммамизнинг ҳам бўларимиз шу», — деган экан. Улар:

— Ота, биз ожиз бандамиз, Худонинг хоҳлагани. Энди нима деймиз, ҳаммасидан хабаримиз бор. Сизга раҳмат. Гарчи молингизни сўйган бўлишингизга қарамай, отамнинг маъракалари ўтгунча кутдингиз. Имон бойи бўлинг, биздан рухсат, тўйингизни бошлайверинг, — деган экан.

Отам қушдек енгил бўлиб қайтгач, тўйни бошлаб юборган эди. Қўни-қўшни, қариндош-уруғнинг музлатгичларига бериб юборган гўштларни олдириб, қозон остиргани ёдимга тушди.

Эҳ, ўша йиллари одамлар ўртасида қадр-қиммат, аҳиллик кучли эди. Ҳатто маҳаллада биров ўтиб қолса, отам уйда уч кунгача телевизор қўйдирмасди. Қўшнимиз азада ўтирса, бизнинг кўнглимизга соз сиғадими, дерди. Ўша пайтларда булар менга эриш туюлган бўлса, бу гапларда инсоний фазилатлар, одамгарчилик бўлганини энди-энди сезяпман.

Янги уйланган йилларим «Весна» деган магнитофоним бўларди. Томорқада отам буюрган ишларни келинингиз билан биргаликда қилиб юрган эдим. Ёшлик-да, юрагимиз жўшиб турган пайт эмасми. Магнитофонни далага олиб чиқиб, варанглатиб қўйибман денг. Бир пайт баланд овозни эшитиб, отам уйдан чиқиб келди. Келиннинг олдида койишни эп кўрмади шекилли, мени имлаб чақирди.

— Собир отанинг ўтганига етти кун ҳам бўлмади, ўғлим, бу ишингиз яхши эмас. Эшитган қулоқ нима дейди. Дарров анавининг унини ўчиринг, ичкарига кириб эшитинглар.

Мен бўлсам, раҳматли Собир отанинг вафот этганини ҳам эсимдан чиқариб юборган эканман. Дарров магнитофонни ўчириб, ичкарига киритиб қўйдим.

Отамнинг эл билан бўл, болам, ўз элингдек жой борми. Элинг ёнса, ён, куйса куй. Урса, сўкса, хўрласа ҳам эл яхши, деган ўгитлари қулоғим остида жаранглайди.

 

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔218

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔256

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 218    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 256    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 807    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар