Фарғоналиклар учун энг қадрли жой қаер эканини биласизми? Бугун Фарғонага келган меҳмон бўладими ёки хорижлик сайёҳ, албатта, бу масканга ташриф буюради. Бу Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган мазкур санъат саройи Фарғона аҳли учун азиз туҳфалардан бири сифатида янада қадрли.
Шарқ ва Ғарб меъморчилиги анъаналарини уйғунлаштирган ушбу улуғвор кошона узоқдан кўлда сузиб юрган оққушни эслатади. Унинг миллий услубда безатилган эшик ва устунлари, саҳна теграсидаги ранго-ранг ёритгичлар, томоша зали узра осмон гумбазининг бир парчаси тасвирланган манзара, бошқа яна бир қанча қулайликлар бу сарой яхлит бир муҳташам санъат асари эканини намоён этади.
— Ушбу муҳташам Театр-концерт саройи ўрнида илгари қўланса ҳид бурқсиб ётган кўримсиз ёғ-мой заводи бўлганини ҳозир фарзандларимизга, меҳмонларга айтсак, ишонишмайди, — дейди меҳнат фахрийси Дониёр Эргашев. — 40 гектарли ҳудудни эгаллаган эски корхона бошқа жойга кўчирилиб, бинолари бузилиб, тупроғигача янгиланди. Бугун бу ердаги ажиб манзара, ўзига хос ободлик ва бетакрор гўзалликни кўриб, инсоннинг қўли гул, бугунимиз фаровон, эртамиз янада порлоқ эканига ишонч ҳосил қиласиз. Буларнинг барчаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқ.
Дарҳақиқат, Ислом Каримов бунёдкорлик соҳасида амалга оширган ва бугун унинг сафдошлари, шогирдлари томонидан давом эттирилаётган улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари Ўзбекистоннинг бутун жаҳон эътиборини тортаётган ўзига хос «ташриф қоғози»га айланган. Фарғонадаги улкан бунёдкорлик ишларининг бош меъмори — Ислом Каримовдир. 2011 йилда бошланган Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш ишлари шаҳар қиёфасини бутунлай ўзгартириб, одамлар дунёқарашини кенгайтирди. Бугун фарғоналиклар Биринчи Президентимизнинг эзгу ишларини фахр билан тилга олади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, мазкур санъат масканига мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилгани тарихий воқеа бўлди. Бу фарғоналикларга чексиз қувонч, фахр-ифтихор бағишлади. Бугун ким билан суҳбатлашманг, Ислом Каримовнинг мустақиллигимиз, халқимизнинг эркин ва фаровон яшаши йўлида улкан матонат ва маънавий жасорат кўрсатгани ҳақида тўлқинланиб сўзлайди. Қайси касб эгаси бўлмасин, у хоҳ ўқитувчи, хоҳ тадбиркор ё фермер, хоҳ оддий нуроний, барча билан самимий мулоқотда бўларди, кўнглига йўл топа оларди, деб эслайди.
— Биринчи Президентимизнинг олижаноб фазилатлари барчамиз учун мактаб бўлиб қолди, — дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Ботиржон Темиров. — Айниқса, Фарғона шаҳридаги бунёдкорлик ишлари бевосита у кишининг ташаббуси билан амалга оширилди. Шаҳримиздаги санъат саройи ана шулардан бири. У киши бу масканнинг қурилишига бош-қош бўлди. Биринчи Президентимиз вилоят фаоллари билан учрашувида «мазкур санъат саройи битса, сизлар билан ўтириб, «Фарғона тонг отгунча»ни бир эшитаман», деб ният қилган эдилар. Бу сарой барчамиз учун азиз маскан сифатида у кишини доимо эслатиб туради.
Бугун Фарғонада ўтказиладиган кўплаб тадбирлар ана шу масканда ташкил этилмоқда. Театр жамоаларининг спектакллари, санъаткорларнинг байрам дастурлари намойиш қилинмоқда.
— Мамлакатимизда маданият ва санъатни янада ривожлантириш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов. — Мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов томонидан бу борада бошлаб берилган эзгу ташаббуслар бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида изчил давом эттирилмоқда.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА
Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди
🕔15:04, 11.06.2026
✔176
Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.
Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔249
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔437
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил