Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЖАНОБ РАСУЛНИНГ ЛИЦЕНЗИЯСИ НЕГА БЕКОР ҚИЛИНДИ?

Бир қиз келди красива, миниб келди каптива...

...Соп-сори сочлари, гўзал қалам қошлари.

Каптива минади замонамиз кизлари...

ЖАНОБ РАСУЛНИНГ ЛИЦЕНЗИЯСИ НЕГА БЕКОР ҚИЛИНДИ?

Мана сизга бугунги ёшларимиз орасидаги оммабоп қўшиқнинг сўзлари. Энг қизиғи, бу  қўшиқ нақафат Хоразмда, балки Самарқанду Фарғона, Сурхондарё-ю Тошкентдан ташқари, қўшни мамлакатлардаги тўйларда ҳам янграмоқда. Хўш, бу каби на сўзида, на мусиқасида маъно бўлган қўшиқ ижрочисига қайси ташкилот лицензия берган?

Куни кеча «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўтказган матбуот анжуманида шу каби саволларга ва қўшиқ матни, оҳанги ва клип масалаларига ойдинлик киритилди.

— Энди нафақат қўшиқлар матни балки, клиплар ҳам эфирга чиқмасидан олдин бадиий кенгаш кўригидан ўтади, — дейди «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон ­АБДУҚАҲҲОРОВ. — Кенгаш таркиби 15 кишидан иборат бўлиб, ҳафтада бир марта чақирилади. Клип олишни режалаштирган хонандалар ҳам олдиндан сценарийни кенгашга тақдим қилиши мумкин.

Муассаса раҳбарининг таъкидлашича, концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш эксперт комиссияси ўтган йилда 26 марта  йиғилиш ўтказган. Натижада, 610 та бир марталик концерт-томошага рухсат, 28 та мурожаатга эса рад жавоби берилган. Рад этилишининг асосий сабаби эса, сценарийнинг ғоявий жиҳатдан сустлиги. Шунингдек, муассаса раҳбари бир қатор эстрада хонандаларига берилган лицензиялар тўхтатилганини ҳам таъкидлади.

Хонандаларнинг лицензияси тугатилиши ва шу каби бошқа саволлар билан «Ўзбекконцерт» лицензиялаш бўйича бош мутахассиси Эшқул Ҳакимовга юзландик:

— Қандай ҳолатларда хонандаларнинг лицензияси олиб қўйилади?

— Лицензия битими ва шартлари бузилганда, яъни санъаткор одобига риоя этмаса, давлат тадбирларидан бош тортса, маънавиятимизга зид қўшиқлар яратса, кийиниши, кўриниши, хатти-ҳаракатлари беъмани, маданиятимизга зид бўлса, олиб қўйилади.

— Жаноб Расул исмли хонандага лицензия нима асосида берилган ва қандай сабабга кўра тўхтатилган?

— Жаноб Расулга бадиий кенгаш рухсати билан лицензия берилган. Бироқ лицензия шартларига амал қилмагани, икки марта огоҳлантириш олгани учун бир ойдан кейин олиб қўйилган. Қўшиқлари матнига шоирлар Ботиржон Эргашов, Азиз Бектурдиев томонидан тузатиш киритилган. Бироқ яна зид ҳолатлар кузатилгач, қайта берилган лицензия олиб қўйилди.

— Вилоятлар ва чекка туманлардаги хонандалар фаолияти қандай назорат қилинади?

— 14 та худудий бўлимларимиз бор. Уларнинг асосий вазифаси лицензия олишга даъвогар санъаткорларнинг рўйхатини шакллантириб, лицензия олгандан кейин уларни назорат қилади. Бу йил Бунёд Саидов, Азиза Ниёзметова, Шаҳноза Отабоева, Шароф Муқимов, Хадича Қурбонова, Шерали Бекмуродов, Дилмурод Султоновнинг лицензияси тартиб-қоидаларга амал қилмагани учун олиб қўйилди.

— Лицензиясидан маҳрум бўлган хонанданинг тўйларга чиқишга ҳаққи борми?

— Йўқ. Айнан тўйларга чиқиши мумкин эмаслигини билиши учун ҳам биз лицензияси тўхтатилган хонандалар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали маълумот берамиз.

— Агар лицензияси йўқ бўла туриб бирон тўйга чиқса-чи?

— Бу борада Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиққанмиз. Унга кўра, биринчи марта Солиқ кодексига асосан маъмурий жазо, иккинчи марта эса Жиноят кодексининг 190-моддасига асосланиб, энг кам иш ҳақининг 75 бараваригача жаримага тортиш чораси қўлланилади.

— Бу «отарчилар»га ҳам тааллуқлими?

— Албатта, чунки уларнинг барчасига бирдай лицензия берилади. Ҳар бир туманда ўз вакилларимиз ва назорат органлари, маҳалла ёрдамида буни аниқлаймиз. Агар лицензияси йўқ санъаткорларни тўйхонасига киритса, тўйхона эгаси ҳам бевосита жавобгарликка тортилади.  

 

Гўзалой МАТЁҚУБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔176

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔249

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔437

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 176    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 249    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 437    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 478    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 536    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар