Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИР НАФАР ТУРИСТ

мамлакатимизга қанча инвестиция киритади?

Юртимизда хорижликлар диққатини тортадиган масканлар кўп. Аммо тан олиш керак, мамлакатимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар сони жуда оз.

БИР НАФАР ТУРИСТ

Президентимиз 2017 йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Сенати ва Єонунчилик палатаси аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб, Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларига кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш топшириғини берган эди.

Хорижликларнинг мамлакатимизга кўпроқ саёҳат қилишига бугунги кунда нималар тўсқинлик қиляпти? Бу борада қандай ишлар амалга оширилиши зарур?

Куни кеча Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги пресс-холлда ўтказилган матбуот анжуманида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз АБДУҲАКИМОВ юқоридаги саволларга атрофлича жавоб берди.

— Хорижликлар мамлакатимизга кам саёҳат қилишининг сабаблари бор, — дейди Азиз Абдуҳакимов. — Бизда ҳозиргача бу соҳага етарлича аҳамият қаратилмаган эди. Эндиликда туризмни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Туристларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида ҳозир бир қатор қулайликлар яратиш устида иш олиб боряпмиз. Жумладан, халқимизнинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Хавфсиз туризм» концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида «Қадимий Бухоро» ва «Samarkand City» туризм зоналарини ташкил қилиш, умумий ҳисобда 450 га яқин лойиҳани амалга ошириш, жумладан, 50 маданий мерос объектини реставрация ва консервация қилиш, 50 дан ортиқ меҳмонхона қуриш ва қайта тиклаш, 100 га яқин умумий овқатланиш объектини барпо этиш ишлари амалга ошириляпти.

Хорижий сайёҳлар учун виза ва рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилди. Якка тартибдаги хорижий ­сайёҳлар учун 30 кун муддатга бериладиган ягона кириш туризм визалари жорий қилинди ва визаларни расмийлаштириш нархи 60 доллардан 40 долларга туширилди. Тармоққа ахборот-коммуникация технологиялари изчил жорий этилмоқда.

Барча аэропортларда «яшил» ва «қизил» йўлаклар ташкил этилди. Сайёҳларга шаҳарларимиз харитаcини бериш, такси ҳайдовчиларининг маданиятини ошириш бўйича иш олиб борилмоқда.

— Ўтган бир йил давомида қанча турист мамлакатимизга ташриф буюрди ва қанча вал­юта давлатимиз бюджетига қўшилди?

— 2017 йилда республикага ташриф буюрган сайёҳлар сони 2 миллион 520 минг нафардан ортиқни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан, 24,3 фоизга ошди. Туризм хизматлари экспорти 2016 йилга нисбатан, 24 фоизга ортиб, 1 миллиард 557 миллион АҚШ доллар валюта мамлакатимиз бюджетига қўшилди.

— Маълумки, кафе-ресторанларимиз тунги соат ўн биргача ишлайди. Бу эса сайёҳларга ноқулайлик туғдириши мумкин. Бу борада қандай ишлар қилиняпти?

— Бу ҳақда туристлардан кўп эътироз бўлади. Албатта, бу масала устида ҳам иш олиб борилмоқда. Хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик объектлари хавфсизлик қоидаларига ҳар томонлама жавоб бериши шарт. Агар ресторан ва кафе шуни таъминлашнинг уддасидан чиқса, у 24 соат давомида ишлаши мумкин. Шунда қўмитамиз тадбиркорларга «Тourist-friendly» сертификати тақдим этади.

— Шу заминда яшаб туриб, дейлик, Сурхондарёдаги Сангардак шаршарасини бориб кўрмаганлар ёки Хивани бир зиёрат қилмаганлар ҳам топилади. Баъзан бунга маблағ етмаса, баъзан шароит, ҳафсала йўқ. Шундай экан, ички туризмни ривожлантириш борасида маълум чегирмалар яратиладими?

— Дарҳақиқат, мамлакатимизда ички туризм кўнгилдагидек эмас. Аслида бу йўналиш қанчалик яхши йўлга қўйилса, ташқи туризм ҳам шунчалик юксалади. Шунинг учун ҳозир ички туризмни ривожлантириш масаласида ҳам жиддий иш олиб борилмоқда. Бу борада қатор қулайликлар яратиш ниятидамиз.

Жумладан, «Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил» дастури ишлаб чиқилмоқда. Дастурга кўра, юртдошларимизга мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун йўналтирадиган маблағидан даромад солиғи олинмайди. Шу масала бўйича айни пайтда мутасадди ташкилотларга таклиф киритилган.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔46

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔172

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔231

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар