«Яқинда никоҳдан ўтиш учун ариза бердик. ФҲДЁ бизга тиббий кўрик учун йўлланма берди. Кўрик жараёнида менда кучли шамоллаш борлиги маълум бўлди. Буни йигит томондагиларга билдирмаслигим мумкинми? Агар билдирсам, улар тўйни тўхтатишларидан хавотирдаман...»
(Телефон орқали берилган ушбу савол муаллифи исм-фамилиясини сир тутишга ваъда бердик)
Гулмира АҲМЕДОВА,
Тошкент тиббиёт академияси акушерлик ва гинекология кафедраси доценти:
— Яллиғланиш аёлларимизнинг деярли саксон фоизида учрайдиган касаллик. Аёлнинг жинсий аъзолари эркакникидан тубдан фарқ қилгани сабабли уларда яллиғланишга мойиллик кўп бўлади. Ҳатто болаликда аъзолар гигиенасига тўғри муносабатда бўлмаслик ҳам ушбу касалликни келтириб чиқариши мумкин.
Яллиғланиш аксарият ҳолатларда ўз вақтида қилинган енгил муолажалар билан ҳам бартараф этилиши мумкин. Ундан ваҳимага тушиш, қўрқиш, сиқилиш ва уни ҳеч кимга билдирмаслик мақсадида ҳатто даволанишдан ҳам воз кечиш мутлақо нотўғри йўлдир. Малакали шифокор бемордаги касаллик ҳолатини синчиклаб ўрганиб чиқиб, кейин қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида хулоса беради. Аммо турли важлар билан касалликни хаспўшлаб, вақтида бу даволашга ҳаракат қилинмаса, ёмон оқибатларга, баъзи ҳолларда бепуштликка ҳам олиб келиши мумкин.
Афсуски, айрим ёшларимиз «мен соппа-соғман, соғлиғимдан ҳеч қандай шикоятим йўқ», деб тиббий кўрикдан ўтишга унча аҳамият беришмайди. Лекин шундай хасталиклар борки, улар инсонга сезилмайди ва айнан турмуш қургандан кейин ёки туғуруқ пайтида намоён бўлади. Бир қарашда оддийгина ҳолат бўлиб кўринган кардиолог кўригидан ўтмаслик туғиш жараёнида ҳаёт учун хавфли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Кардиолог текшируви аёл юраги туғуруқ жараёнига қай даражада бардошлилиги борасида аниқ хулоса бериши зарур. Ушбу хулосага кўра, аёл оила қуришга тавсия этилиши ёки этилмаслиги мумкин.
Қолаверса, касалликни яшириш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун ҳам асос бўлади. Энг тўғри йўл — вазиятни тўғри қабул қилиб, бошқаларга ҳам тўғри тушунтириб, тезроқ муолажа олишдир. Касалликни яшириб, кейин бир умр надомат чекиб юргандан кўра, вақтида ундан қутулиш чорасини кўрган маъқул.
Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож
🕔11:38, 20.08.2026
✔46
Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-фикрлари болага ўтади.
Батафсил
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔652
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔813
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил