Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎЧИРИШДАН ОЛДИНИ ОЛИШ ОСОН

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини нега кўпчилик билмайди?

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлими Марказий диспетчерлик хизматига ярим тунда ёнғин ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғинни ўчириш хизмати Юнусобод тумани 10-даҳасидаги хонадонга тезкор етиб борган пайтда хонадон ётоқхонасидан чиққан ёнғинни қўниўшнилар ўчириб бўлганди. Аммо...

Тилсиз ёвнинг асоратини бартараф этишга кеч қолинди. Ўт ўчирувчилар ёнган хонадондан унинг соҳиби, 1955 йилда туғилган фуқаро Р.Мурсяевнинг куйган жасадини топишди. Фалокат сабаби ўрганилганда ёнғин оддий тамаки чўғидан келиб чиққани аниқланди.

Бу каби аянчли мисолларни, афсуски, яна кўп келтириш мумкин. Ҳалокат оқибатлари қанчалар оғир бўлса, келиб чиқиш сабаблари шунчалар оддий: хонадонда дазмол ўчирилмаган, носоз электр симларида қисқа туташув бўлган, газ ёқилган хонага кийимлар қуритишга илинган ёки болалар назоратсиз қолдирилган ва ҳоказо. Хонадон эгасинг ёнғин келиб чиққанида биринчи тезкор чоралар ҳақида билимга эга эмаслиги эса бундан-да ёмон.

Ўтган йилнинг 11 ойи давомида Юнусобод туманида 219 та ёнғин келиб чиқди. Улар электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш (39 та ҳолат), печларни қуриш ҳамда ишлатиш (20 та), транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш (7 та) ни ўз ичига олади. Энг кўп ёнғин очиқ ҳудудларда келиб чиққан бўлиб, улар сони 128 тани ташкил этади. Ёнғинларга хазонлар устига тамаки ташлаш, тез ёнувчан маҳсулотлар сақланадиган ҳудудлардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш каби ҳолатлар ҳам сабаб бўлган. Масалан, Ғайратий, Учқаҳрамон, Отчопар-2 ва Исломобод маҳаллаларида қуриган ўт-ўланлар ва хазонлардан ёнғин келиб чиққан. Маҳалла, кўча ва кўп қаватли уйлар олдида йиғилиб қолган турли чиқинди, шох-шабба, қуриган ўт ва хазонларни ўз вақтида олиб чиқиб кетмагани учун Юнусобод тумани Ободонлаштириш бошқармасига жиддий огоҳлантириш берилди.

Ходимларимиз ҳар бир маҳалладаги участка инспектори билан бирга уйма-уй юриб хонадонларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ва аҳолининг ёнғин чиққанда тезкор тадбир кўриш қоидалари билан танишлигини назорат қилмоқда.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгиланган ҳолда Юнусобод туманидаги хонадонларни ўргандик. Аҳолининг бу борадаги тайёргарлигини қониқарли деб бўлмайди. Усти очиқ электр симлари, ностандарт ва хавфли иситиш плиталари, газ печидан нотўғри фойдаланиш каби ҳолатлар кўп учрамоқда. Тахминан етмиш фоиз одам оддий қоидаларни, масалан, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини сақлаш ва ундан қандай фойдаланишни билмайди.

Шу боис Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳар бир хонадон, ташкилотга кириб, хавфсизлик ҳолатини текширяпти, қоидалар тушунтириляпти.

 

Шавкат ИБРАГИМОВ,

Юнусобод туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, подполковник




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔258

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔443

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 84    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 258    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 443    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 507    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 538    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар