Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Атоқли олим Нажмиддин ­Комилов шундай ёзган эди: «Маънавий тарбия деганда инсон иродаси, маънавий олами, тафаккури ва ­дунёқарашининг замон талаблари даражасида шаклланишини тушунамиз». 

Маънавий тарбия кенг кўламли чуқур маъноли тушунчадир. Бунда адабиёт, санъат турлари, тарихий анъаналар, қадимий мумтоз фалсафа, халқ ижоди, авлодлар тажрибаси, яхши удумлар, адабиётларнинг биргаликда иштироки назарда тутилади. Бу яна шунинг учун ҳам муҳимки, жамиятимиз тараққий этиб борган сари маънавий тарбияни издан чиқаришга уринишлар бўлмоқда. Бу ҳолатлар, бизнинг фикримизча, қуйидаги кўринишларда намоён бўлмоқда.

Ёшлар дунёқарашини бузишга интилиш

Афсуски, дунёда ёшлар дунёқарашини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатлар тобора авж олаётгани кўзга ташланмоқда. Ўз Ватанини ёмон кўрсатиш, ўтмишга нисбатан беписандлик руҳини сингдириш, давлат ва жамиятга, келажакка нисбатан ишончсизлик ҳиссини уйғотиш — ёшлар дунёқарашини бузишга қаратилган ғоялардир. Бунинг акси ўлароқ, Ғарб ҳаёти худди жаннатдек кўкларга кўтариб мақталмоқда.

 Биз ўзгалар турмуш тарзи, ахлоқини кўр-кўрона қабул қилолмаймиз. Бу бизнинг асрий анъаналаримизга ёт. Шу каби ҳаддан ташқари индивидуализмга берилиш, худбинлик, ўзибўларчилик, манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмай, босиб-янчиб кетиш каби иллатлар халқимиз табиатига тўғри келмайди.

Ғарбдаги айрим «ўта либераллар» миллий урф-одат, анъналар демократияга зид. Шунинг учун улардан иложи борича тезроқ воз кечиш керак, деган қарашни тарғиб этмоқда. Уларнинг назарида, демократия бу — ҳамманинг Америка ёки Европа турмуш тарзи, анъаналарини қабул қилишидир. Бунинг учун Шарқ мамлакатлари ўз миллий қиёфаси, маънавий-ахлоқий қадриятларидан воз кечиши, яъни ёппасига ғарбийлашув йўлидан бориш керак эмиш. Масалан, уларнинг назарида фарзандлар вояга етгач, ота-она насиҳатларига қулоқ солиши, улар билан маслаҳатлашиши шарт эмас. Оилада ҳам ҳар ким ўзи учун яшаши, эр хотин ишларига, хотин эрининг ишларига аралашмаслиги керак.

Бундай вайронкор ғоялардан нафақат алоҳида кишилар азият чекади, балки бутун-бутун миллий маданиятлар емирилади. Одамлар аста-секин бу  ғояларни олиб келиб сингдирганлар учун тайёр қуролга, «тараққий этган» қулларга айланади. Афсуски, шунга берилувчилар ҳам йўқ эмас. 

Кўр-кўрона тақлид

Эркинлик — ўзбошимчалик, худбинлик эмас. Ўз йўлини ўзи белгилаб яшашдир. Яна ҳазрат Навоийга мурожаат қиламиз: «Ҳар кишиким бир қавмнинг сулук ва оҳангин тузар, тадрижи била ҳамул қавмнинг рангин тутар, Ҳар кимгаким пайравлиқ этар, ул мутабаат хосиятидин ул етган ерга етар».

Яъни: тақлидчилик, кўр-кўрона эргашиш одамни аста-секин ўзлигини унутиш ва бошқа қавм (миллат) одатларию мафкурасига тобе қилиб қўяди, дейди Навоий. Бу нафақат XV аср кишиларини, балки бизни ҳам огоҳликка даъват этади. Ўз иймонинг, маънавиятингдан воз кечма, акс ҳолда, хароб бўласан, дейди бобокалонимиз.

Кейинги пайтларда баъзи оммавий ахборот воситаларида ёшларни маънавий жиҳатдан бузишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани маълум бўлиб қолмоқда. Ёшлар маънавиятини бузишга интилаётган кимсалар чет элдаги ҳомийларидан мадад олади. Илгари улар ашаддий «исломист» ҳомийлардан моддий ва маънавий мадад олган бўлсалар, энди эса «сарғиш инқилоб» ижодкорлари, «либерал» ғояларни тарқатувчи халқаро жамғармалар билан ҳам алоқа боғлашган.  «Либерал» жаноблар эса ўт билан ўйнамоқда: диний экстремистларни ишга солиб, ўз мақсадларига эришиш, яъни ўзларига сўзсиз бўйсинадиган, чизган чизиқларидан чиқмайдиган ҳокимиятга эга бўлишни мақсад қилганлар.

Бу қора ниятли кучларнинг маҳв этилиши Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик, мустақиллик ва миллий хавфсизликни қўриқлаш учун тезкор кучли давлатнинг бўлиши зарурлигини исботлади. Кучли давлат бўлмаса, демократия ва тараққиётни сақлаш, ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириш мумкин эмас. Биз фарзандларимизни истиқлолни кўз қорачиғидай асраш учун жонажон давлатимиз атрофида янада зичроқ уюшиб ҳимояга шай туришга ўргатишимиз лозим.




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар