Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСурхондарё вилоятидаги «Оллоҳёрохун» фермер хўжалиги уч гектар майдонда стивея ўсимлигини очиқ далада парваришлаб, ундан маҳаллий иқлим шароитида кўпайтиришга мос уруғ олди, дейилади ЎзА хабарида.
— Бу ўсимликни узоқ йиллар тажриба майдонимизда парваришлаб, маҳаллий иқлимга мос «Сурхон» навини яратдик, — дейди фермер Х.Аллаёров. — Шундан сўнг уни очиқ далага экиб, синовдан ўтказдик. Кутилганидан ҳам яхши натижа берди. Баргидан олинадиган стевиозид моддаси ўсимлик ватани — Парагвайда 6-7 фоизни ташкил этган бўлса, биз ўстирган стивея баргида бу кўрсаткич 12,4 фоизгача бўлгани қайд этилди. Янги йилда 50 гектар майдонга уруғини қадаб, мўл ҳосил олишни мўлжалламоқдамиз.
Қизил лавлагидан уч юз баравар ширин бу ўсимликдан олинган препаратлар жаҳон тиббиётида ошқозон-ичак, камқонлик, ортиқча вазн билан боғлиқ касалликларни даволашда самарали восита ҳисобланади. Қандли диабет билан касалланган беморлар учун шакар ва бошқа ширинлик ўрнини босувчи ноёб дармондори саналади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил