Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури қабул қилинди.
Дастур мамлакатнинг барча ҳудудларидаги музейларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш режаларини ўз ичига олади. Ҳужжатга мувофиқ, миллий ва хорижий тажрибалар ҳисобга олинган ҳолда экспонатлар хавфсизлиги ва сақланишини яхшилаш, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва имконияти чекланган шахсларнинг музейларга ташрифи учун шароитларни яратиш бўйича ишлар амалга оширилади.
Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилиб, Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги музей-қўриқхоналар фаолияти яхшиланади.
Дастурни амалга ошириш учун 572 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил