Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҲозир қай соҳада бўлмасин, иш бошлаш учун ўз касбининг устаси бўлишдан ташқари, камида битта чет тилини мукаммал билишни ҳам замон талаб этяпти. Шу боис олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўргатишга талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ошиб бормоқда.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам талабаларга чет тилларни мукаммал ўргатиш борасида кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда мазкур олий таълим муассасаси хорижий давлатлар, жумладан, Германия, Буюк Британия, Россия, Италия, Жанубий Корея, Малайзия ва Қирғизистондаги университетлар билан илмий-амалий ҳамкорликка қаратилган жами 9 та шартнома ва меморандум имзолади.
— Университетимизда, айниқса, Германия давлати билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган, — дейди ЎзМУ Хорижий филология факультети декани Ирода Жўраева. — Хусусан, Вестфалия университетида талабаларимиз ҳар йили таҳсил олиб қайтишмоқда. Шунингдек, юртимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари билан ҳамкорлик самарали йўлга қўйилган.
Яна бир маълумот. Шу кунгача университетда инглиз, немис, француз тиллари ўқитилган бўлса, келгуси йилдан бошлаб корейс, хитой ва араб тилларини ҳам мукаммал ўқитиш ва синхрон таржима бўйича дарслар қўшиш режалаштирилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил