Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

Қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси тизимида айрим носозликлар кузатилиши табиий. Бунга йўл қўймаслик учун эса тизимни пухта назорат қилиш талаб этилади. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

— Қарорга асосан ишлаб чиқилган дастурга кўра, республика бўйича 18 минг 320 километр электр ўтказиш тармоқлари ва 6 минг 272 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди, — дейди «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари ­Рўзиқул РАЙИМОВ. — Куз-қиш мавсумида юзага келадиган носозликларни бартараф этиш мақсадида 324 та бригада ташкил этилиб, улар барча зарур воситалар билан таъминланди.

— Электр энергияси учун ҳақ тўлашда янгича механизм жорий этилмоқда экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

— Дарҳақиқат, яқин вақт ичида корхона-ташкилот бўладими, хонадонми, электр ҳисоблаш ва узатиш тизимида табақалаш режимига ўтишга киришилади. Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, бундан буён хонадон бир ойда, масалан, 200 киловаттгача электр энергия ишлатса, арзонроқ, 200 дан 400 киловаттгача сарфласа, нисбатан қимматроқ тарифда пул тўлайди. Айни пайтда бу тизимни дастурлаш билан боғлиқ ишларни якунлаш қолган, холос.

— Мамлакатимизнинг айрим чекка ҳудудларида усти очиқ трансформаторлар, ёғочдан ясалган симёғочлар ҳалигача бор. Бу, ўз навбатида, ёғингарчиликда турли кўнгилсизликларни келтириб чиқариш хавфини оширади. Мазкур муаммони бартараф этиш учун нималар қилин­япти?

— Юртимизнинг кўп ҳудудларида электрлаштириш ускуналари 1965 йилдан сўнг, ўн йил ичида қуриб топширилган. Шу боис асосий ишларимиздан бири — эскирган, ишлаб чиқариш қуввати пасайиб қолган ускуналарни замонавий технологияларга алмаштириш, модернизация ва рекон­струкция қилишдан иборат. Жорий йилнинг ўн ойи давомида иссиқлик электр станцияларида умумий қиймати 13,4 миллион АҚШ долларига тенг 36 та янги энергоускуна ўрнатилди. Бу жараён яқин беш йил ичида якунланади, дея олмайман. Аммо ҳар бир ҳудудга етиб бориши устида фаол ишлар олиб борилмоқда.

«Оила даврасида» мухбири

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔35

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔30

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔186

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар