Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Эндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.

Мазкур тизим Президентимизнинг 2017 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида йўлга қўйилди.

— Бу маълумот алмашиш ҳозирча Тошкент шаҳрида, аммо 2018 йилда бундай тизимни бутун республика бўйича жорий этиш режалаштирилган, — дейди «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Ахборот ресурслари хавфсизлиги бўлими бошлиғи Айсулув ­Айдарова. — Бундан ташқари, соҳада кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати қисқартирилди. Энди «ягона дарча» тамойили орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга бор-йўғи етти кун кетади. Илгари бу жараён бир ой давом этган. Мазкур хизмат турларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки қўмитанинг расмий    ygk.uz веб сайти орқали фойдаланиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, онлайн ахборот алмашиш тизимининг йўлга қўйилиши ва кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг ўзгариши фуқароларни ортиқча оворагарчиликлардан халос этади ҳамда вақтни тежаш имконини беради.

Биргина мисол,  бугунги кунда Тошкент вилоятида 627 мингдан ортиқ кўчмас мулк объекти мавжуд бўлиб, уларнинг 85 фоизи мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга эга экан. Ўз-ўзидан савол туғилади: нега вилоятда бу борада 100 фоизли натижага эришилмаган?

— Бунга йиллар давомида аҳоли орасида мулкка эгалик ҳужжатларининг қанчалик муҳимлигини етарлича англамагани, рўйхатдан ўтиш жараёнининг узоқ давом этиши ва юзага келган айрим қийинчиликлар сабаб бўлган, — дейди Тошкент вилояти Ер тузиш кўчмас мулк кадастри бош мутахассиси Муродхўжа ­Ғанихўжаев. — Қонунга биноан уй-жой қуришга ер ажратилгандан сўнг, мулкдор кўчмас мулкни бир ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиши шарт. Буни эса ҳамма ҳам тўғри англаб етмаган. Энди бундай ҳолатларга чек қўйилади.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔8

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 8    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 76    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар