Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ДИДНИ ЎСТИРАДИ, ТАФАККУРНИ ЮКСАЛТИРАДИ

Ҳали туғилмаган инсонни мусиқа тарбиялаши қанчалик рост?

Яхши мусиқа инсон кайфиятини кўтариб, унинг дунёқараши ва ҳатто, келажакда қандай инсон бўлиб етишишига ҳам таъсир қилади. Мусиқа санъати тарбияда муҳим ўрин тутишини адабиёт ва санъатнинг йирик намояндалари кўп таъкидлаган.

Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний мусиқанинг инсонга таъсири ҳақида фикр юритиб: «Санъатни англаган, ундан баҳраманд инсоннинг руҳияти пок бўлиб, ёмонлик томонига ўзгармайди, бузилмайди», деб ёзган эди. Бугунги кунда олимлар турли кузатув ва тажрибалар ўтказиб, юқоридаги фикр қанчалик ҳақ эканини яна бир бор исботлади.

Фарзанд тарбияси ва маънавий-руҳий камолотида мусиқанинг қандай таъсир этиши ҳақида олимлар бир қанча тадқиқотлар олиб бориб, шуни аниқлашганки, баланд частотали «ҳард рок» ва «ҳеавй металл» услубларидаги қўшиқлар эндигина етилаётган бош мия нейронларининг емирилишига сабаб бўлар экан. Сокин алла гўдакни тинчлантириб, юрак уришининг маромига тушишига ёрдам бераркан. Ҳазин мусиқалар она ва бола соғлиғи ва кайфиятига ижобий таъсир қилиши аниқланган. Буюк бастакор Моцартнинг асарлари нафақат ҳомиланинг тўғри ривожланишига, балки оғриқ сезувчанлигини камайтиришга ҳам ёрдам бераркан.

Икки ёшгача бўлган болаларда мусиқанинг таъсири ўрганилганда мумтоз мусиқалар болада санъатга қизиқиш уйғотиши, уларнинг феъл-атворида ақл билан иш тутиш, мулоҳазакорлик, ўзини камтарона тутиш каби фазилатларни шакллантириши аниқланган.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳали балоғатга етмаган болалар рок мусиқаларга берилиб кетишидан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки у сурункали бош оғриғига олиб келиши мумкин. Эшитиш қобилияти ва мияга салбий таъсир қилувчи бундай юқори даражадаги шовқинли қўшиқлар ўрнига ўзимизнинг мумтоз, миллий куй-қўшиқларимиз ва ҳар хил чолғу асбобларида ижро қилинган мусиқалар билан болани таништириб бориш керак.

Бунда ота-оналар эмас, балки таълим муассасаларидаги ўқитувчи-мураббийларнинг ҳам ҳиссаси, масъулияти катта. Мусиқа дарсларида ўқувчиларда мусиқавий-бадиий дидни, мусиқага бўлган қизиқиш ва эҳтиёжни, мусиқий саводхонлик маданиятини шакллантириш ўқитувчиларнинг асосий бурчидир. Ёш авлодни тарбиялашда уларнинг мусиқий маданияти ҳам тўғри шакллантирилса, чинакам соғлом авлодни тарбиялашга ҳисса қўшилган бўлади.

Ҳафиза ОЛИМОВА,

Ўзбекистон давлат   консерваторияси талабаси




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔109

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔274

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔455

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 109    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 274    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 455    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 516    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 550    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар