Спорт      Бош саҳифа

ОМАДИНИ САВАТГА ТУШИРИБ…

У ўз даврининг энг зўр баскетболчиси. Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА)нинг 5 карра энг қиммат ўйинчиси, 6 карра шу мусобақа чемпиони, 6 карра МБА финал баҳсларидаги энг яхши ўйинчи, 2 карра олимпиада чемпиони. Бир мавсумда ҳам олимпиада чемпиони, ҳам МБА ғолиби, ҳам йилнинг энг яхши ўйинчиси.

ОМАДИНИ САВАТГА ТУШИРИБ…

Бу спортчи билан боғлиқ яна 10 карра..., 25 карра... сингари эътирофлар кўп. Бироқ у мазкур ютуқларга эришгунга қадар қанчадан-қанча қийинчиликлару машаққатларни енгиб ўтганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.

1963 йили Бруклин (Нью-Йорк)да туғилган Майкл Жордан америкалик ўртаҳол оилада улғайди. Отаси Жеймс заводда юк ортувчи оператор, онаси Делорис эса банкда оддий хизматчи эди. Майкл оилада тўртинчи фарзанд. Акалари ва опаси мактабдан бўш пайтларида онасига ёрдамлашса, Майкл ялқовлик ва айёрлик қилиб, ўзини четга тортиб юрарди. Қолаверса, мактабда ҳам интизомни бузгани учун ўқитувчиларидан, ота-онасидан кўп дакки эшитарди.

Бунга барҳам бериш мақсадида болани спортга қизиқтиришди. Майкл бир неча марта бейсбол учрашувларини кўриб, унга қизиқиб қолиб, у билан жиддий шуғулланди. Орзуси профессионал бўлиш эди. Ҳатто, у бейсбол бўйича 12 ёшида ўз жамоаси билан Болалар лигасида финалга чиқиб, штат чемпиони бўлди. Шу тариқа, унинг хулқ-атвори, одамлар орасида ўзини тутиши ўзгарди.

Спортчилик фаолиятининг баланд-пастини аста-секин кашф этаркан, қанча ютуққа эришмасин, атрофда уни ҳеч ким танимасди. Яшайдиган ҳудудида қора танли аҳоли орасида эса баскетбол энг оммавий спорт тури эди. Булар Майклнинг баскетбол билан шуғулланишига туртки бўлди.

Дастлаб у отаси қуриб берган баскетбол майдончасида катта акаси Ларри билан бирга шуғулланди, бўйини ўстиришга доир машқларни тинимсиз бажарди. Баскетболга бутун борлиғи билан киришиб кетган болакай, ҳатто, қор ёғиб турган пайтда ҳам машқ қилаверди. 

Уни бўйи пастлиги учун (175 сантиметр) мактаб жамоасига қабул қилишмаганида, Майкл ­ич-ичидан эзилиб, муштларини тугди ва бир кун келиб, шу терма жамоадагиларнинг ҳаммасидан ўзиб кетишга қатъий аҳд қилди.

— Жамоага киритмасликларини кутмагандим, — деди у кейинчалик ўз болалиги ҳақида сўзларкан. — Боиси мен учун бундан кўра даҳшатли шармандалик йўқ эди. Деворга илинган мактаб жамоаси рўйхатида ўзимни тополмаганимда, устимдан кимдир совуқ сув қуйгандек бўлди. Аксинча, мендан анча ёмон ўйнашини ҳамма биладиган мактабдошларим жамоага киритилганидан жаҳлим чиқди. Лекин ҳеч кимга ҳеч нарса демадим. Жимгина спорт залига кириб, тўпни саватчага ташлайвердим...

Омадсизлик уни улғайтирди, иродасини мустаҳкамлади, ўзига бўлган ишончини оширди. Аслида ҳақиқий спортчи мана шундай паллаларда синовдан ўтади. Майкл ўз салоҳиятини тўла намойиш этиш иштиёқида қаттиқ меҳнат қилди. Ниҳоят, 11-синфга ўтганида Майклнинг бўйи 186 сантиметрга етди ва у мактаб жамоасига олинди. Ўшанда акаси Ларри 45-рақамда ўйнарди. Майкл «акамнинг ярмича бўлсам, менга шу етади» деб, 23-рақамни танлади. У кейинчалик профессионалга айланганида ҳам ушбу рақамга содиқ қолди.

Мактабни тугатгач, у жамоадошлари билан Фире Старс ёзги баскетбол оромгоҳига борди. Оромгоҳнинг афзаллиги — у ерда болалар ўртасида матчлар ўтказилиб, университетлардан келган мураббийлар ёш иқтидорларни сараларди. Майкл Жорданнинг ҳаракатлари бир нечта мураббий эътиборини тортди. Ўша даврда Шимолий Каролина университети баскетболчи талабаларига тенг келадигани йўқ эди. Буни қарангки, шундай жамоа Майклни ўз сафига чорлади.

Мураббий Дин Смит Майклни 1-курс талабаси бўлишига қарамай, терма жамоага қўшди ва шогирдига атрофдагиларнинг шубҳаю истеҳзоларига эътибор бермаслигини айтди. Энг қизиғи, америкалик талабалар ўртасидаги мамлакат чемпионати финал учрашувининг сўнгги сониялари ўтиб бораётганда, ҳисоб 62:62 бўлиб турганда, ғалаба тўпини саватга ташлаган ўйинчи айнан Майкл Жордан бўлди. Якуний натижа — 63:62!

Мана шу тўп Майклнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Мухлислар чорак аср давомида Майклнинг ғайриоддий ҳаракатларини кўриб, завқ олиб яшади, бутун дунёда одамларнинг баскетболга бўлган қизиқиши ортди.

— Мен ўз фаолиятим давомида тўпни саватга ташлашда бир неча минг марта аниқ ҳаракат қилганман, — дейди Майкл спортчилик даврини эсларкан. — Атиги 300 та ўйинда енгилганман. Аммо ғалабага бир қадам қолган учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида тўпни саватга ташлаш (пенальти) менга ишонилган ва уларни оқлаганман. Омадсизликка дуч келганимда ҳам чидадим. Шукрки, ғалабали онларим кўп бўлди: ҳаётда, спортда муваффақият қозондим.

Қисқаси, Майкл Жордан қийинчиликлардан қўрқмай, мақсади сари дадил интилган одам бир куни албатта муродига етишини исботлади.

Жавоҳир САМАНДАРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар