Давр нафаси      Бош саҳифа

СЎЛИМ ГЎШАЛАР АҲОЛИ ХИЗМАТИДА

Дунёнинг бирон жойи йўқки, боғи бўлмаса, ҳеч бир одам йўқки, боғни севмаса. Ҳар бир юртнинг ўзига хос табиати бўлганидек, табиатига мос сўлим боғлари ҳам бор.

СЎЛИМ ГЎШАЛАР АҲОЛИ ХИЗМАТИДА

Жорий йилда давлатимиз раҳбари Яшнобод туманига ташрифи чоғида «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи мажмуасини қуриш таклифини берган эди. Президентимизнинг кўрсатмаси асосида қайта қуриб битказилган мазкур боғ Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди.

«Дўстлик» маданият ва истироҳат боғини айланар экансиз, ундаги сўлим манзара кайфиятингизни кўтаради. Хушманзара дарахтлар, озода ва шинам ўриндиқлар, болалар ва катталар учун турли аттракционлар, мусиқали фавворалар киши кайфиятини чоғ қилади.

Боққа келувчилар дунёга машҳур ёдгорликларнинг кичрайтирилган нусхалари билан танишиши мумкин. АҚШдаги Озодлик ҳайкали, Ҳиндистондаги Тожмаҳал мақбараси, дунёнинг «етти мўъжизаси»дан бири ҳисобланмиш Миср эҳромлари, Франция тимсоли — Эйфель минораси, юртимиздаги тарихий обидалар — Сомонийлар мақбараси, Минораи Калон, Шердор мадрасаси ва бошқа муқаддас қадамжолар шулар жумласидандир.

Дам олувчиларнинг китоблар оламига саёҳат қилиши учун барча шарт-шароит, жумладан, кутубхона ташкил этилган. Боғдаги «Дўстлик» кафеси, савдо шохобчалари, кўнгилочар томошалар аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришига ҳисса қўшмоқда.

Боғда турли байрам ва оммавий тадбирларда концерт ва томошалар ўтказишга мўлжалланган 250 ўринли амфитеатр ташкил этилган.

— Уйимиз ёнида жойлашган ям-яшил, киши руҳиятига ором берувчи, обод ва файзли боққа дам олиш кунлари фарзандларим билан тез-тез борамиз, — дейди пойтахтлик Дилобар Бобомуродова. — Сабаби, бу ерда фарзандларимизнинг яйраб ўйнаши учун барча шароит мужассам. Уларнинг юзидаги қувонч эса бизнинг қалбимизга ҳам кўчади. Шинам ва орасталикдан кўз қувнайди. Бундай шарт-шароитдан барчамиз мамнунмиз.

Кейинги йилларда ҳар бир дам олиш масканида ниҳолларни экишда ландшафт дизайни қоидаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир туп дарахт ёки бута теварак-атрофдаги кўринишга уйғунлашиб, яхлит манзара касб этмоқда. Боғларимизда парвариш қилинаётган ноёб ўсимликлар, манзарали дарахтлар, анвойи гуллар бутун мамлакатимизнинг, миллатимизнинг мулки, мўътабар бойлигидир.

Бугун пойтахтимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгармоқда.

Жорий йилда юртимиздаги барча хиёбонлар, сайилгоҳлар, маданият ва истироҳат боғларига манзарали дарахт ва бута кўчатлари — арча, можевельник, сосна, ясень, папоротник, дуб, сафора, оқ қайин, акация, богрянник, каштан, половник, лола, арча дарахти ва бошқа манзарали дарахтлар экилди. Йил бўйи яшнаб турадиган арча ниҳоллари, анвойи дарахтлар юртимизга кўрк ва чирой бахш этмоқда.

Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, юртимизда 150 га яқин маданият ва истироҳат боғи фаолият юритмоқда, уларнинг 16 таси капитал таъмирланиб, етмишга яқини реконс­трукция қилинди. Ўн иккитаси жорий таъмирланиб, 34 таси янгидан ташкил этилди. Айни вақтда қолган боғларда босқичма-босқич таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Таъмирдан чиққан боғларга мингдан ортиқ замонавий аттракцион ўрнатилди. Бу ишларга 200 миллиард сўмдан зиёд бюджет, ҳомий ва тадбиркорларнинг маблағлари сарфланди.

— Бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва истироҳат боғлари бунёдкорлик лойиҳаларининг муҳим таркибий қисмига айланди, — дейди Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шуҳрат Ҳамроев. — Масалан, биргина Тошкент шаҳрида 2016 йил ҳолатига кўра 14 та маданият ва истироҳат боғи мавжуд эди. Яқинда Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи бун­ёд этилди. Келгусида пойтахтимизнинг ўнга яқин туманида ана шундай янги маданият ва истироҳат боғларини қуриш режалаштирилган.

Барча худудларда барпо этилган обод, осуда ва файзли масканлар аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариши учун қулайлик яратмоқда. Бундай эзгу ишлар юртимиз чиройига чирой қўшиш билан бирга, халқимизнинг бугунги ҳаётдан розилиги, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлайди.

 Шаҳноза МАМАТУРОПОВА,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар