Давр нафаси      Бош саҳифа

ЎЗБЕКИСТОН — БЕЗГАКДАН ҲОЛИ ҲУДУД

Безгак — энг хавфли касалликлардан бири. Сайёрамиз аҳолиси ундан ҳанузгача азият чекмоқда. 2015 йилда тўқсондан ортиқ мамлакатда ушбу хасталик авж олган. 2016 йил якунлари бўйича эса дунё бўйича безгак билан касалланган 212 миллион бемор қайд этилган. Шулардан 429 минг нафари вафот этган. Шу боис безгакка қарши курашиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) зиммасидаги долзарб масала ҳисобланади.

Шундай экан, юртимизда вазият қандай? Аҳолининг хавотирга тушишига асос борми?

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу масалага бағишланган матбуот конференциясида бир қатор хорижлик мутахассислар, ЖССТ вакиллари иштирок этди. Маълумотларга кўра, мамлакатимизда сўнгги йилларда ушбу касаллик учрамаяпти. Буни конференция ишида сўзга чиққан ЖССТ безгак касаллигига қарши курашиш глобал дастури директори Педро Алонсо ҳам алоҳида таъкидлади.

Айтилишича, Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқлари мақтовга лойиқ. Мамлакатда санитария-эпидемиология тизими намунали йўлга қўйилган. Натижада охирги уч йилда юртимизда касаллик аломатлари қайд этилмаган. Шу боис айни пайтда ЖССТ Ўзбекистонга безгакдан ҳоли ҳудуд тўғрисидаги халқаро сертификатни топширишга тайёргарлик кўрмоқда.  

— Ушбу сертификатни қўлга киритиш мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузини оширишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорат Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нурмат ОТАБЕКОВ. — Негаки, безгакдан ҳоли ҳудудлар сайёҳлар, халқаро тижоратчилар, қўйингки, барчанинг диққатини ўзига жалб этади. Шу маънода, халқаро сертификатга эга бўлиш ўлкамизнинг туризм салоҳиятини оширишга, чет эллик ишбилармонларни юртимизга жалб этишга хизмат қилади. Қолаверса, турли соҳа мутахассислари билан самарали алмашинувни йўлга қўяди ҳамда сиёсий ва иқтисодий аҳамият касб этади. Энг муҳими, бундай ҳолат юртимизда эпидемиологик барқарорлик таъминланаётганининг халқаро эътирофидир.    

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида»  мухбири




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар