Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги «International House — Tashkent» академик лицейида қатор новаторлик техник ишланмаларни ўз ичига олган «Smart Class» ўқув синфи очилди.
«Smart Class»да қўлланилаётган технологиялар ўқитувчига ўқувчилар билан интерактив усулда боғланиш, уларга умумий ва индивидуал вазифалар бериш имконини тақдим этади. Янги «ақлли синф» ўқувчиларнинг қобилиятлари ва ижодий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Педагог ўқувчилар томонидан топшириқлар қандай бажарилаётганини реал вақт тартибида бевосита кузатиб бориши мумкин. Синф лицей ўқитувчи ва ўқувчиларига хорижлик мутахассислар билан масофавий тарзда тажриба алмашиш имконини берувчи видеоконференция тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, машғулотлар жараёнида ўқувчиларга барча зарур иловалар ўрнатилган планшетлар тақдим этиш режалаштирилмоқда, дейилади ЎзА хабарида.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил