Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБухоро вилоятидаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасаси «Электрон поликлиника» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«УЗМЕДИНФО» электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу тизимга Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бухоро шаҳридаги 10 та оилавий поликлиника уланган. Ушбу тизимнинг қулайлиги шундаки, бунда бемор ва шифокор вақти тежалади, иш самарадорлиги ортиб, режали фаолият ташкил этилади. Айниқса, ушбу қулайлик ёш болали оналар, ҳомиладор аёллар учун катта қулайлик бўлди. Тизимга уланган барча поликлиникалар замонавий ахборот технологиялари, техник ускуналар билан таъминланди. Поликлиника қабулхонаси ва шифокорлар хонасига янги компьютерлар етказиб берилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил