Спорт      Бош саҳифа

«ИККИНЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙМАН...»

Одатда, қизларни асосан педагогика, тиббиёт каби соҳаларда кўришга ўрганиб қолганмиз. Аёл кишининг вазифаси, аввало, оилада, ёш авлод тарбиясида, деб биламиз. Эндиликда аёлларни спортнинг бадиий гимнастика, енгил атлетика сингари турларида ҳам кўплаб учратиш мумкин. Аммо якка кураш спорт турларида-чи?

«ИККИНЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙМАН...»

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда қизлар орасида бокс оммалаша бошлади. Камдан-кам учрайдиган ўзбек боксчи қизлари халқаро мусобақаларда қатнашаётгани ҳам ҳайратланарли, ҳам қувонарли.

Ўзбекистон бокс федерацияси қошида аёллар бўлими ташкил этилгани улар орасида бу спортнинг оммалашишига замин яратди. Мазкур бўлим кўплаб чемпион қизларни тарбияламоқда. ­Турсиной Раҳимова ҳам ана шундай спортчилардан бири. У бокс бўйича аёллар терма жамоаси аъзоси, 51 килограмм вазн тоифасида уч карра Ўзбекистон чемпиони. Бир неча йиллардан буён оғир ва хавфли спортда ўз маҳоратини ошириб келаётган қаҳрамонимизнинг бу йўлни танлаши осон кечмаган.

— Ютуқларга эришишим ортида устозим берган сабоқлар, машаққатли меҳнат ва албатта, ота-онам ишончи турибди, — дейди ­Турсиной ­РАҲИМОВА. — Дастлаб, дадамнинг ўзи мени боксга қизиқтирган, илк тушунча ва қоидаларни ўргатган, мен билан бирга алоҳида машғулот ўтаган. Бошида тинимсиз машқлардан чарчардим, мушакларим ва қўлим зирқираб оғрирди. Ҳатто, хаёлимдан «уддалай олмасам керак», деган фикр ҳам ўтган. Аммо вақт ўтиб, бу заифлик, иродасизлик ўрнини матонат, ўзимга бўлган ишонч эгаллади. Соғлиғим ҳам яхшиланди, суякларим мустаҳкам бўлди.

Бокс бўйича катталар орасида кетма-кет уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлгансиз. Бунга эришиш қандай кечган?

— 2014 йил ёшлар орасида 48 килограмм вазн тоифасида республика чемпиони бўлдим. 2015 йилдан бошлаб катталар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда қатнаша бошладим. Бу ўз куч ва маҳоратимни синовдан ўтказишим учун улкан майдон бўлди. Шу йилнинг ўзида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилдим. Сўнг тавсия асосида аёллар терма жамоасига қабул қилиндим.

— Халқаро мусобақаларда рингга чиққанингизда кўнглингиздан нималар кечади?

— Албатта, кучли ҳаяжон. Ортимда юрт, халқ ишончи, устозлар сабоғи менга доим тиргак бўлган. Шу тиргак, суянч сабаб 2016 йил Мўғулистонда ўтказилган Халқаро бокс чемпионатида ғолиб бўлдим.  Рақибларим билан жанг машаққатли кечган. Ҳар бир раунд ғалаба ёки мағлубиятга айланиши мумкин бўлган жанглар. Ринг спортчини чинакамига тоблайдиган майдон экан. Бу майдондан кимдир ғалаба билан, бошқаси мағлубият аламини тотиб, юртига қайтади. Менга юртга олтин медаль билан қайтиш, минглаб ватандошлар умидини оқлаш насиб этди. Шу йилнинг ўзида Қозоғистонда ўтказилган  халқаро турнирда ҳам ғолиблар сафидан жой олиб, бронза медали соҳибаси бўлдим.

— Боксни танлашдан олдин муайтай билан шуғулланиб, ютуқларга ҳам эришган экансиз?..

— Ҳа, дастлаб муайтай билан шуғулланганман. Бунга оиладаги спорт муҳити сабаб бўлган. Опам айнан, муайтай билан шуғулланарди. Унга қизиқиб мен ҳам шу спортни ўргана бошлаганман. Ҳатто, муайтай бўйича Таиландда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаганман. Гарчи бу каттагина ютуқ бўлса-да, мени қониқтирмасди. Ўз устимда янада кўпроқ ишлашим зарурлигини тушуниб турардим. Очиғи, иккинчи бўлишни истамайман. Бу чинакам ўрнимни топишимга ёрдам берди. Ўз келажагимни муайтайда эмас, балки боксда кўрдим ва рингни танладим.

— Ота-онангиз ҳам спортчими?

— Дадам ўз вақтида бокс билан шуғулланган, жароҳат олгач, рингдан кетган. Онам эса волейболда етакчилардан бўлган. Бу муҳит бизни ҳам спортга олиб кирди.

— Қиз боланинг боксчи бўлиши кўпчиликда хавотирни ҳам уйғотади. Ота-оналар унинг ҳусн-жамолига бирор заха етмасин-да, дея қўрқишади. Сизга ҳам шу қабилидаги қаршиликлар бўлганми?

— Аввало, онам қарши бўлган, ҳозир ҳам бокс билан шуғулланишимни унча истамайди. «Бокс қизлар учун эмас. Рингда калтак ейишингни, жароҳатланишингни кузатиб ўтира олмайман. Бирор ерингга қаттиқроқ зарба тегиб, оғир жароҳат олсанг нима бўлади? Ҳали оила қурмаган ёш қиз бўлсанг, яхшиси, ташла боксни», деб кўп қайтаришга уринади. Аммо дадам ўз орзулари рўёбини менда кўради, шу боис ҳам доим қўллаб-қувватлайди. «Сен ҳали чемпион бўласан» дея далда беради. Мана шу сўзлар ҳар гал рингга чиққанимда менга куч беради, ғалаба қозонишга ундайди.

— Келгуси режалар қандай?

— Бошқа спортчилар каби мен ҳам шоҳсупада юртимиз байроғини юқорига кўтариш орзусидаман. Жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов, Рио олимпиадасида қаҳрамонларча курашган Бектемир Мелиқўзиев, Ҳасанбой Дўстматовларга ҳавас қиламан. Уларни ўзимга ҳам ака, ҳам устоз, деб биламан. Насиб этса, мен ҳам жаҳон чемпиони бўламан!..

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар