Давр нафаси      Бош саҳифа

5 КУБОМЕТР СУВГА РУХСАТ ШАРТ ЭМАС

Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида одамларни тоза ичимлик сув муаммоси қийнаб келаётгани бор гап. Шу боис аҳоли ўз хонадонидан қудуқ қазиб сув чиқаради ва ундан йиллар давомида фойдаланади. Бироқ баъзилар бунинг учун рухсат олиш керак дейишади. Шу тўғрими? Бунинг учун хат-ҳужжат талаб қилинадими? Энг асосийси, ерости суви ўзи истеъмолга яроқлими?

— Агар жисмоний шахс ўз уйида чуқурлиги кўпи билан 25 метргача бўлган қудуқ қазиса ва суткасига кўпи билан 5 кубометр ҳажмдаги ерости сувини шахсий эҳтиёжи учун ишлатса, бундай ҳолатда рухсатнома талаб этилмайди, — дейди Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари Аслан ­МАВЛОНОВ. — Яъни, ҳеч қандай хат-ҳужжат қилинмайди. Фуқаро ўз уйидан қудуқ қазиб, унинг суви ичишга яроқли ёки яроқсизлигини билиши учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилиши лозим. Улар сувнинг таркибини аниқлаб, хулоса чиқаради. Аммо айтишим мумкинки, ерости сувлари аксарият ҳолларда техноген сабабларга кўра, ичишга яроқсиз ҳолатга келиб қолади.

— Жорий йил 25 сентябрь куни Президентимизнинг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Унда бундан буён дарё ўзанларида ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб боришга чек қўйиш белгиланган. Агар бирон бир шахс сой ёки дарёдан ўзбошимчалик билан қум-шағал ковласа, унга қандай чора кўрилади?

— Дарё ва сойлардан рухсатсиз қум ёки шағал ковлаганларга энг кам ойлик иш ҳақининг камида уч баробаригача миқдорда жарима белгиланган. Лекин айрим «учарлар» жаримага тортилишига қарамай, ўз фаолиятини давом эттираверади (чунки бу миқдор унга ҳеч қандай таъсир қилмайди). У ишлатган ёки пуллаган қум-шағални жойига қайтариб қўйишнинг иложи йўқ. Бундай ўзбошимчаликка чек қўйиш мақсадида қўмита томонидан жарималарни камида етмиш баробарга ошириш ёки ўша фуқаронинг транспорт воситасини мусодара қилиш каби чораларни қўллаш таклифи киритилмоқда. Ўйлайманки, агар таклиф маъқулланса, давлат мулкини ноқонуний тарзда талон-торож қилишнинг олди олинади.

Ғуломжон МАЪМУР ўғли




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар