Давр нафаси      Бош саҳифа

Қандай  одам касал  бўлмайди?

Яқинда иш юзасидан марказий шифохоналардан бирига йўлим тушди. Кўз касалликлари бўлими эшиги олдида анча одам навбатда турган экан. 

Қандай  одам касал  бўлмайди?

— Ҳозир икки одамдан бири касалмандми дейман, — деди навбатдагилар орасидаги ёши энг кексароғи бўлган бир онахон ўриндиқдан жой берган аёллардан бирига қараб. — Ёш-ялангга йўл бўлсин-а! Шу ёшга кириб, дўхтир деганига энди ишимиз тушяпти бизнинг. Шундаям қаричиликдан. Кўздан нур, белдан мадор кетди-да...

Ўтирганлардан кўпчилик бу гапга эътибор ҳам бермади. Бир-икки кампиргина унинг фикрини маъқуллади.

— Рост айтасиз, — деди тик турган, сочи оппоқ бир киши. — Ҳозир ўттиз-қирққа кирганлар ҳам дўхтирма-дўхтир юради. Ҳеч тушунмайман: касаллик тури шунчалик кўпайиб кетдими?

— Қайдам, — деди бояги онахон. — Лекин бир нарсани биламан, болаликдан жисмоний меҳнатга ўрганиб, серҳаракат улғайган одам умуман касал бўлмас экан. Мана, биз умр бўйи меҳнат қилдик. Унча-мунча жойга, оёғимиз тагида улов бўлсаям, пою пиёда борганмиз. Танада қон айланади-да. Баданда қон яхши айланса, мияга кислород етарлича боради. Буни дўхтирлар айтмаган бизга, энди биляпмиз. Ҳозиргилар, э, бир қадам жойгаям машинада боради. Баъзилари тик туриб овқат ҳам ейди. Қорнини тўйдирволиб, ёнбошлаб телевизор кўради. Кейин овқат ҳазм бўладими? Ҳамма хасталик шундан келиб чиқади-да...

Онахон бу гапларни, чамаси, 75-80 йиллик ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб айтаётган  эди.  Шу боис ҳам навбатда турганлар энди жим туриб унинг гапларига қулоқ соларди.

У эса, навбатига ҳали анча вақт борлигини чамалаб, бемалол гапирарди.

— Мен болаларим тарбиясида ҳам, невараларни катта қилишда ҳам доим бир гапни уқтириб келяпман: дастурхон олдида қаддингни тик тутиб, ўз вақтида, тўғри овқатланинглар, сўнг дарров ётиб олма, меҳнаткаш, серғайрат бўл, дейман. Шукр, ҳаммаси тўрт мучаси соғлом бўлиб ўсди. 

Онахоннинг гапларини эшитар эканман, бир ривоят эсимга тушиб кетди.  Қадимда бир табиб қаттиқ касал бўлиб ётиб қолибди. Унинг шогирдлари йиғилиб, устозини даволашга киришибди. Хаста табиб эса уларга:

— Эҳ, шогирдларим! — дебди. — Мени даволаш учун беҳуда заҳмат чекманг! Мен ёшимни яшадим. Тузалишдан умидимни узганман. Сўнгги кунимга яқин қолганга ўхшайди. Вафот этганимдан кейин жуда қаттиқ қайғуриб, оҳ-воҳ қилманг. Чунки ўрнимга учта буюк табибни қолдириб кетаман. Шу зўр уч табибнинг маслаҳатига ҳаммангиз қулоқ тутинг ва бошқаларни ҳам шунга унданг, — дебди.

Шогирдлардан бири:

— Бизнинг азиз устозимиз ўзингизсиз, сиздан кейин ўрнингизда қоладиган уч табиб кимлар? — деб сўрабди. Устоз кўзларини очиб, ёнидаги шогирдларига шундай жавоб берибди:

— Сизларга сўзлаганим уч зўр табибнинг биринчиси — поклик, иккинчиси — парҳез, учинчиси эса бадантарбиядир. Доимо пок, озода бўлиш, олдига қўйилган нарсанинг барини тиқиштириб апил-тапил емасдан, меъёрида овқатланиш, бадан аъзоларини ҳаракатсиз қолдирмасдан, бадантарбия билан шуғулланиш — мана буларнинг ҳаммаси саломатликни сақловчи энг яхши чоралардир.

Дарҳақиқат, онахоннинг гап-сўзлари ҳам шу ривоятнинг ҳаётдаги ифодаси эди.  Ростдан ҳам, шифокорлар бугун ошқозон-ичак, юрак хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик туфайли келиб чиқяпти, дейди.  Газеталарда ўқиганмиз: бу, ҳатто, бутун дунёда ўткир ижтимоий масалага айланиб бормоқда экан.

... Онахоннинг навбати келиб, ўрнидан қўзғалди.

— Анави ерда: «Соғлом она ва бола йили», деб ёзиб қўйишганми? — деди онахон йўлак тўридаги деворга осилган плакатга қараб. Унинг ўзича кўз нурини текширмоқчи бўлаётганини сезган бояги оқсоч киши мийиғида кулди ва:

— Тўппа-тўғри, айнан шундай ёзилган, — деди.

— Кўзим сал хиралашибди-да, — деди онахон ва юзига табассум югурганча, шифокор ҳузурига кириб кетди. 

  Холниса РЎЗИҚУЛОВА,

ўқитувчи




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔78

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔62

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔136

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 78    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 62    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 136    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 212    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар