Ҳар гал ишдан қайтаётганимда йўл четида ёш боласи билан нон сотаётган аёл эътиборимни тортади. Нондан ташқари, унча катта бўлмаган столда қурут, сақич, конфет, хатто, сигарет сотиб ўтиришади. Ўтган-кетган болалар, йўловчилар, ҳайдовчилар гоҳида нон, гоҳида ул-бул харид қилиб, савдосига барака тилайди.
Ҳар доимгидек ишдан қайтаётиб мен ҳам нон сотиб олмоқчи бўлдим.
— Нон неча пул? — дедим нархини билсам-да.
— Атиги минг сўм. Қаранг, қанақа чиройли, ичи ҳам тўла. Олаверинг, афсус қилмайсиз. Маза қилиб ейсиз...
Чамаси саккиз ёшли болакайнинг шу қадар сўзга усталигини кўриб ҳайрон қолдим. Худди бир неча йилдан бери савдонинг ичида юргандек. Онасини гапиртиришга қўймайди.
— Тўртта олаверинг, тезда ейилиб кетади, — деди болакай яна сўзамоллик қилиб. Нима дейишимни билмай хўп дегандек бош қимирлатдим. Шу пайт олдимизга машина тўхтади ва ҳайдовчи иккита нон беришини сўради. Яна «сигаретинг борми?» деди машинадан чиқмасдан.
— Ҳа, бор ака, қанақасидан керак сизга? — дея сигарет номини айта кетди.
Ҳайдовчи ҳам ўзига кераклигини сўради. Онаси боласи нон солаётганини кўриб ўзим олиб бера қолай, дея сигарет узатди.
Болакай эса жаҳл билан онасига:
— Она, бу эмас-ку. Сиз билмайсиз, ўзим олиб бераман, — дея қутилар ичидан ҳайдовчи сўраган тамакини топиб берди. Ҳали она сути оғзидан кетмаган болажоннинг бу қадар совуққонлиги, ҳали катталар билишга улгурмаган сигарет номларини билиши, айни пайтда дарс тайёрлаш, китоб ўқиш керак бўлган паллада шу иш билан шуғулланаётгани кишини бироз ҳушёрликка тортади. Аммо бу нарса онанинг парвойига ҳам келаётгани йўқ.
Тирикчилик-да, деймиз. Аммо айни ўқийдиган пайтда бу болакай савдога муккасидан кетса, у қачон ўқийди, қачон карра жадвалини ёдлайди, қачон ҳуснихат билан ёзишга тайёрланади, қачон мактабга боради?!.
...Шу каби саволлар билан нонни олдим-да, уйга жўнадим.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔27
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔157
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил