Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ВАГОН  ОСТИДАН  ЎТАЁТГАНЛАР

ҳаётини хавф остига қўяётганини билармикан?

Яқинда бир танишим мендан: «Темир из ётқизилган жойдан хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, эҳтиёт бўлиб ўтса бўладими?» деб сўраб қолди.

ВАГОН  ОСТИДАН  ЎТАЁТГАНЛАР

Буни ўзим ҳам кўриб турганим учун унинг гапига тўла қўшилдим. Бироқ қонун-қоидага ҳамма жойда ҳам бирдай амал қилинавермас экан-да. Бир тасаввур қилинг-а, бекатда бутун бошли «состав» қанчадир муддатга тўхтаб қолган. Одамлар эса бамайлихотир вагон остидан зип-зип ўтиб кетмоқда. Мабодо, шу кезда вагон юриб қолса борми... уларнинг ҳаёти хавф остида қолади-ку?!

Гап шундаки, пойтахтимиздаги 68, 12, 101, 105 йўналишида қатнайдиган автобус ва йўналиш таксилари Яшнобод туманидаги маҳаллий аҳоли «Подъёмник», «Панельний», деб атайдиган бекатга келиб тўхтайди. Уловлардан тушган тумонат одам, бир-бир ярим чақирим наридаги Янгиобод бозорига шошилади. Аммо у ерга бориш учун йўловчиларнинг темир изларни босиб ўтишига тўғри келади. Негаки, бу жойдан ўтилса, масофа яқинлашади-да! Энг қизиғи, уларни, ҳатто, турнақатор вагонлар ҳам чўчитмайди. Беихтиёр ўйланиб қоласан: «Ишқилиб, қари-қартанг, ёш-яланг, хотин-халаж, темир изларни босиб Янгиободга ўтаётганда бирорта поезд келиб қолмасин-да!»

Тўғри, бу жойда тепловоз вагонларни улайди, бўшатади, кейин аста-секин тортади. Қўлида рация ушлаган назоратчи йигит ҳам поезднинг силжиши-ю, йўловчининг вагон остидан ўтмаётганига кўз-қулоқ бўлиб туради. Лекин бир ўйлаб кўрилса, йўловчиларнинг барини огоҳлантиришга унинг ҳам имконияти етмаслиги кундай равшан!

— Дам олиш кунлари бу ердан бозорга ўтишимга тўғри келади, — дейди исм-шарифини айтишни истамаган бир отахон. — Агар темир излар устида «состав» турган бўлса, юрагимни ҳовучлаб вагон остидан ўтаман, нима бўлсаям, бирор кўнгилсиз кор-ҳол содир бўлмасин-да, дея. Деярли ҳамма вагон остидан зип этиб ўтиб кетади. Албатта, бу ҳаёт учун хавфли эканини тушунаман. Аммо йўлимиз шундай-да...

Назаримда, темир изларни босиб, бозорга йўл олаётган аҳоли учун қулай, хавфсиз шароит яратиб бериш лозим. Акс ҳолда, темир изларни бемалол босиб, бозорга шошилаётган одамлар билан боғлиқ бирор бахтсизлик рўй бериши ҳеч гап эмас.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔27

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔157

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар