Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ТАЙЁРИГА ЎРГАНГАН «ҚЎЛЛАР»

Уйимизда ойим келинчаклик даврида тиккан каштали сочиқлар, ёстиқчалар бўларди. Турли нақшлар, гуллар тасвири туширилган пардалар хонадонимизга ўзгача кўрк, чирой бағишларди. Улардан фойдаланганда негадир жуда суюнардим, ифори ҳам бошқача эди...

Улғайгач, мен ҳам ойимга ўхшаган чевар бўламан, деб ният қилгандим. Ойим ҳам қиз боланинг қўлида ҳунари бўлгани яхши деб тўқиш-тикишни маҳорат билан ўргатдилар.

Ўқишдан бўш вақтимда ўзимга керакли буюмларни тўқиб, рўзғор учун зарур кийим-кечакларни тикаман. Баъзида яқин дугоналарим, қариндошларимга ҳам совға қиламан.

 Бир аёл «қизимга ҳам чеварликни ўргатинг», деб илтимос қилди. Қизи анча қобилиятли эди. Аввалига роса қизиқиш билан ўрганди, бироқ ишнинг қийинчилигига тоқат қилолмай, ярмидан ташлаб кетди. Яқинда бозорда ўзи ҳам тика оладиган кийим-кечакларни қимматга сотиб олаётганини кўрдим.

...Негадир ҳозирги қизлар меҳнат қилиб эришишдан тайёрига эга чиқишни маъқул кўришади. Тўғри, касб-ҳунар ўрганишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, аммо ҳеч бир ғўрадан меҳнатсиз ҳолва битмайди. Бунинг учун сабр, ­эътибор ва қизиқиш кучли бўлиши керак.

Аслида йўқдан бор қилиш аёлларнинг зийнати саналади. Совчиликка борган аёллар бўлажак келинининг қўлида ҳунари борлигини эшитиб, роса мамнун бўлишади. Оддийгина ишни қаноат билан ўрганолмаган айрим қизлар катта ҳаёт қийинчиликларига қандай чидар экан? Ота уй эркаликни кўтарар, бироқ янги хонадондаги турмушнинг мушти қаттиқ бўлади.

Норжона МУРОДУЛЛАЕВА,

Шофиркон тумани




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔305

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔323

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔488

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 305    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 323    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 488    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 600    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 874    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар