Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЮртимизда ноннинг тури кўп. Энди мева-сабзавотлар қўшилган нон маҳсулотлари ҳам аҳоли дастурхонига файз киритади.
«Ўздонмаҳсулот» АК ва Тошкент кимё-технология институти ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида мазкур институт ўқитувчиси Гулноза Жаҳонгированинг ЎзА мухбирига айтишича, «Нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳаллий мева-сабзавот кукунларидан фойдаланиш ва технология жараёнларини такомиллаштириш» йўналишида изланишлар олиб бориляпти. Мақсад — биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган ва соғлом овқатланишга мос маҳсулотларни кўпайтириш. Олма, сабзи, қовоқ, қизил ширин қалампир ҳамда лавлаги кукунининг технологик жараёнга таъсири ўрганилган. Бунинг учун патент олинган. Бугун мазкур янгилик «Тошкентнон» уюшмаси тизимидаги корхоналарда жорий этилиб, истеъмолчиларга турли мева ва сабзавотлар таъми киритилган нон маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил