Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкорларнинг «Биринчи китобим» лойиҳаси доирасида чоп этилган илк тўпламлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини тузиш тўғрисидаги ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги муҳим ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида уюшма томонидан бир гуруҳ ёш ижодкорларнинг илк китоблари кўп минг тиражда чоп этилди.
Ушбу тўплам муаллифлари 2016 йилда «Дўрмон» ижод уйида бўлиб ўтган «Истеъдод мактаби VIII» ёш ижодкорларнинг республика семинарида иштирок этган эди. Ўтган йиллар мобайнида юртимизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган ушбу адабий анжуман адабиётга ўз сўзи ва бетакрор овози билан кириб келаётган кўплаб истеъдод эгаларини кашф этмоқда. Уларда қатнашган ёш қаламкашларнинг илк китоблари давлат ҳисобидан нашр этилиб, турли ижодий-маърифий ташкилотларга, ўқув даргоҳлари, кутубхоналар, ахборот-ресурс марказларига етказилди.
— Илк ижод намуналаримиз китобча ҳолида нашр этилганидан ғоят мамнунмиз, — дейди наманганлик Манзура Абдуллаева. — Билдирилган бундай ишончга муносиб бўлиш, уни оқлаш бурчимиздир.
Тақдимотда сўзга чиққан ёш қаламкашлар мамлакатимизда истеъдодлар сафини кенгайтириш, уларга кўмак кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш борасидаги эътибор учун миннатдорлик билдирди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил