Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚИЁТГАН ҚАЙНОНАЛАР 

Маҳаллаларда иш бошлаган «Қайноналар кенгаши» жамоатчилик тузилмаси 18 минг оилани яраштириб қўйди

Ўн беш кунлик келинчак кутилмаганда тугунини кўтариб, ота уйига зор йиғлаб қайтди. Қайнонаси ҳайдаб юборган эмиш

Ҳаммага гапи ўтадиган, ҳатто маҳаллани ҳам назар-писанд қилмайдиган қайнона эса кўз очиб юмгунча ўғлини яна бир гулдай қизга уйлантириб қўйди. Ҳозир янги келин оғироёқ…

УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚИЁТГАН ҚАЙНОНАЛАР 

Аммо фарзанд кутиш қувончи қайнонанинг зуғумига қоришиб кетяпти. Тўйи бўлганига уч ой тўлмай қайнонаси унга ҳамма гапни ётиғи билан тушунтириб қўйди. «Она­нгизнинг орзу-ҳаваси йўқ экан. Менга мебель ўрнига бир арава ўтин келтирибди. Бундай таги пастларнинг ортиқча лаш-лушига менинг уйимда жой йўқ. Онангизга телефон қилиб айтинг, келтирган ўтинлариниям, сизниям тинчгина уйига йиғиштириб кетаверсин. Менинг бошқа даъво-жанжалим йўқ. Ўғлимга тагли-тахтли, орзу-ҳавасли оиладан онаси ўпмаган қизни келин қиламан...»

Қайнона оиладагиларнинг ҳам, қуда тарафнинг ҳам, маҳалладагиларнинг ҳам гапини сариқ чақага олмади. Ахийри, маҳалла фаоллари ўйлай-ўйлай уни гапга кўндиришнинг бошқа йўлини топишди. Онахонни маҳалладаги «Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмасининг аъзоси қилиб, маҳаллада орасидан оламушук ўтиб қолган қайнона-келинларни яраштириб қўйиш вазифасини топширишди... 

«Маҳалланинг генерали»

Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса, бировга. «Маҳалланинг генерали»га айланган қайнона қайси уйга бош суқса, ўзингизнинг келинингиз яхши юрибдими, кўча-кўйда кўринмай қолди, деб саволга тутадиган бўлишди...

Ёдгор САЪДИЕВ,

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти:

— Энг рашкчи аёл ким? Қайнона. У ўғлини келинидан рашк қилади. Шундан кейин ҳамма можаролар бошланади. Оилавий турмушдан путур кетади. Охир-оқибатда бир оила ажрашишгача бориб етади. Бунинг асосий сабабчиси ким?.. 

«Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмаси шу йил Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ҳамкорлигида тузилган эди. Мазкур тузилма кўпни кўрган, оқила қайноналарнинг бой ҳаётий тажрибасини маҳаллаларда оммалаштириш, уларнинг рўзғор тутуми, келин ва фарзандларга муомала-муносабатлардаги ҳаётий сабоқларини ёш қайноналар ўртасида кенг тарғиб этиш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.    

Фарида ­АБДУРАҲИМОВА,

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари:

— Аёлларимизни қайноналик ёки келинликка тайёрлайдиган махсус ўқув муассасаси йўқ. Улар ҳаёт ва рўзғор мактабида савод чиқариб, тетапоя бўлишади. Маҳаллаларимизда эса бир-бировдан маслаҳат олиб, тажриба ўрганиб боришда, ўйлайманки, «Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмаси халққа энг яқин ёрдамчи бўлиши керак.    

Ўта замонавийлар

Ўн беш кунда келинини уйдан ҳайдаган қайнона ўзга сай­ёрадан келгани йўқ. Баъзи бир эркакларнинг боқибеғамлиги, ҳар бир ишни ўзибўларчиликка ташлаб, бор масъулиятни аёл елкасига ортиб қўйишининг фожиали акси бу. Аёл бечора оила тутуми, рўзғор ташвиши, бола-чақа боқиш қайғусини бир ўзи ҳал этишга ожизлик қилиши ҳеч кимга сир эмас. Шундай бўлса-да, унга ҳамиша тўғри йўл кўрсатувчи, маслаҳатгўй, ҳимоячи, ҳожатбарор-таъминотчи эр ўз мақомини буткул аёлга топшириб, бор масъулиятни ўзидан соқит қилади. Энди оилада хотин бирор иш қилса, «ҳой, онаси, барака топгур, буни бундай қилиш керак», дейдиган одам бўлмади. Натижада оиласи, бола-чақаси учун балогардон аёл ҳамма нарсани ўз билганича қилишга мажбур бўлиб қолди. Бу ожизанинг билгани ҳам, билмагани ҳам кўп эди. Шу зайлда бақадри ҳол рўзғор аравасини тортиб келаверди. Куни келиб, оилада ҳукмфармолик тўлиғича аёл қўлига ўтди. Аёл она бўлди, қайнона бўлди. Ўз фарзандлари қаторида ўзганинг қизини келин қилиб, ўзиникидан ортиқ билиб тарбия қилди. Келинга туққан онасидан ҳам яхши қаради. Бундай оқила аёллар бугун жамиятимиздаги қайноналарнинг тўқсон беш фоизини ташкил этади. Қолганлари эса ўзи ва оиласи тизгинини ҳою ҳавасларга топшириб қўйган «ўта замонавий» қайноналар. Бундайлар эса ҳар бир маҳаллада топилади.

«Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмаси айнан мана шундай аёлларни тўғри йўлга солиш, шунинг баробарида ­оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, оила аъзолари ўртасидаги турли англашилмовчилик ва низоларнинг олдини олиш, энг муҳими, арзимас сабабларни рўкач қилиб, ажрашишларга йўл қўймаслик, ҳар бир инсонга оила муқаддаслигини чуқурроқ англатиш каби масъулиятли вазифаларни изчил бажариб бориши кўзда тутилган. Шуниси қувонарлики, бу тузилма фаолият бошлаганига кўп бўлмаса-да, ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга астойдил киришган. Жойларда «Муқаддас оила» ғояси остида бахтли ва мустаҳкам оила  тушунчаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида самимий суҳбатлар ташкил этиб келмоқда.

Маърифат тарғиботи

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган «Келин ҳам бировнинг жондек боласи» номли маънавий-маърифий тадбир ҳам фикримизнинг ёрқин далили. Унда  пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур, Бектемир, Сергели, Яшнобод, Юнусобод ва Яккасарой туманларидан намунали қайнона ва келинлар, ёши улуғ онахонлар иштирок этди. Бугунги кунда оилавий муносабатларда кўзга ташланаётган айрим салбий ҳолатлар — тўй ва маросимлардаги дабдабалар, қудачилик таомилларида қарши томонга ортиқча оғирлик ва дабдабаларни юклаш, қайнона-келин муносабатларида бир-бировни тўғри тушунмаслик, молпарастлик каби ижтимоий иллатлар турли саҳна кўринишлари воситасида танқид қилинди. Маҳалла фаоллари, санъаткорлар, намунали қайнона ва келинларнинг бундай масалага муносабати тингланди.

Замира ­СУЮНОВА,

Ўзбекистон халқ артисти:

— Ҳар бир фарзанд тарбияга муҳтож. Ўз фарзандимизга тарбия бериш вазифамиз бўлганидек, келинимизнинг тарбияси учун ҳам бурчлимиз. Бошқа уйдан бизнинг хонадонимизга келган келин ҳам олдин ота-онасининг йўл-йўриқ, панд-насиҳат, кўрсатма ва ёрдамига муҳтож бўлгани каби биздан ҳамиша мадад кутади. Унга ёрдам бериш ўрнига муаммо чиқариш тўғри эмас.

«Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмаси жойларда бундай маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда маҳаллада истиқомат қилаётган обрў-­­эътиборли, бой ҳаётий тажрибага эга кайвони онахонлар, бошқаларга ижобий таъсир ўтказа оладиган фаол қайноналар билан биргаликда маҳаллалардаги ёш, нотинч, нотўлиқ оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлашни мақсад қилиб қўйган.

Танзила НОРБОЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси:

 — «Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмасининг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 18 минг оиладаги низоли ҳолатлар бартараф этилиб, эр-хотин яраштириб қўйилди. Алимент тўламаётган 15 минг фуқаронинг ҳолати ўрганиб чиқилиб, инсофга чақирилди, уларнинг ўз фарзандлари учун алимент тўлаши ташкиллаштирилди.  Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Қисқаси, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида «Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмасининг ёрдами билан ижобий кўрсаткичларга эриша бошладик.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔11

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔55

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔125

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар