ҳамкорликдаги эътибор ва ғамхўрлик остида бўлади
«Оила — маҳалла — таълим муассасаси» тамойили жорий қилингач, бир қанча ижобий ўзгаришларга эришилди. Вояга етмаганлар билан ишлаш йўналиши давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти ёрдамида анча тартибга солинди. Эндиликда таълим муассасасини тамомлаб, ҳали бирон жойда доимий меҳнат фаолиятини бошламаган ёшлар қатламига ҳар томонлама амалий кўмак бериш ва ғамхўрлик кўрсатиш олдимиздаги энг катта масалалардан бири бўлиб турибди.
...Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Коллеж ва лицей битирувчиларининг муайян қисми доимий иш ўринлари билан таъминланмагани ёки фақат қоғоздагина ишли бўлгани оқибатида минглаб ёшларимизни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этолмаганимиз инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
Улар орасида ҳеч қандай қонуний асосга эга бўлмаган ҳолда хорижга чиқиб, сарсон-саргардон бўлиб юрганлари ҳам бор.
Ота-боболаримиз қуруқ қошиқ оғиз йиртади, деб тўғри айтишган. Майда безорилик, жиноятчилик, фирибгарлик, товламачилик, турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолиш каби иллатлар айнан мана шундай ёшлар орасида кўпроқ кузатилди. Ёши йигирма беш-ўттизга кирса ҳам бирон ишнинг бошини тутиб, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишга қийналаётган бундай йигит-қизлар олдимизга уюшмаган ёшлар муаммосини кўндаланг қўя бошлади.
Улар бизнинг жигаргўшаларимиз, бир оиланинг гулдай фарзанди. Уларни ўз оиласи бағридан, оилани эса маҳалладан бадарға қилиб бўлмайди. Оқибатда оилалардаги бир-икки нафар шундай йигит-қизлар юзлаб оилалар истиқомат қиладиган маҳаллаларда каттагина муаммоларга сабаб бўляпти. Муаммоларнинг бош сабаби — ишсизлик. Агар бундай ёшлар қайсидир меҳнат жамоасининг аъзосига айланса, ишсизлик ва унинг ортидан келиб чиқадиган бошқа хатарлар ҳам бир қадар барҳам топади.
...Вилоятда истиқомат қилувчи Ғиёсиддин Умаровнинг қўлида гулдай ҳунари бор. Қишлоқ марказидаги кичкинагина сартарошхонада халққа хизмат қилиб келади. Яқинда унинг сартарошхонаси участка профилактика нозирининг тавсияси билан вақтинча ёпиб қўйилди.
Ғиёсиддин бундан хурсанд эмас. Ҳарна, рўзғорга бир-икки сўм пул келиб турарди, дейди. Нозир эса сартарошхонада ёш-яланг йиғилиб, уззу-кун бекор ўтириши, ҳатто бекорчиликдан низо чиқиши, баъзан ўша ернинг ўзида ичкиликбозлик қилиниб, қишлоқ аҳолисига зарар етказилаётганини айтмоқда. Бундай ҳолатлар бир неча бор такрорланган ва тегишли тартибда огоҳлантиришган ҳам экан.
Ғиёсиддин ҳаммаси бир қишлоқнинг, бир маҳалланинг болалари, ўзининг жўраларини сартарошхонадан ҳайдаб солишга истиҳола қилади. Йигитларнинг эса қишлоқда борадиган бошқа жойлари йўқ. Айниқса, далада иш тинган пайтларда ҳар уйда худди шундай икки-уч бекорсоз топилади. Оталарга-ку айрим маҳаллаларда оталар чойхонаси ишлаб турибди. Аёллар бир-бировникига кириб, бирон юмуш баҳона гурунглашиб ўтиришади. Йигитлар эса чойхонадаги отаси тенгги маҳалладошлари олдида чақ-чақлашиб ўтиролмайди. Уларнинг ўз давраси — қури бор. Аммо бу қурга жой қайда?..
Қизларни эса қош қорайгандан сўнг ҳатто қўшни дугонасиникига ҳам чиқармаймиз. Уларга уйда ҳовлидаги ишларни қилишдан ташқари телевизор кўриш ҳуқуқини берганмиз. Миллат келажагининг бунёдкори, оналар баркамоллиги ҳақидаги ваъз-насиҳатларимиз рўёбга чиқиши учун оила ва маҳаллада алоҳида ёндашув зарурати борлигини ҳаётнинг ўзи тақозо қиляпти.
Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун маҳалла тизимида анчагина самарали ишлар қилиняпти. Ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ҳам бу борадаги салмоқли қадамлардан бири бўлди. Шунингдек, ҳар бир вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳам бевосита шу каби муаммолар учун масъул этиб белгиланди. Худди шундай ўзгаришлар ички ишлар тизимида ҳам жорий қилинди. Бироқ ҳар бир оилага кириб бориб, барча муаммони бирдай ҳал қилиш бирпасда бўладиган иш эмас. Бунинг учун ҳамма жамият тақдирига дахлдорлик ҳиссини туйиб, бир ёқадан бош чиқариб жонбозлик кўрсатиши зарур.
Яқинда бундай ишлар сирасига яна бир қўшимча киритилди. Бу борада ҳамкорликда фаолият олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра оилалар ва маҳаллаларимиздаги ҳар бир йигит-қизнинг тақдири шу икки ташкилотнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги остида бўлиши келишиб олинди. Ҳар бир маҳаллада ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этиладиган бўлди.
Ёшлар ўз тенгдошларининг ҳаёти, муаммолари ва кечинмаларини яхшироқ ҳис қилишади. Шу маънода, жорий этилган бу ҳамкорлик ўз самарасини бериши, шубҳасиз.
Абдукарим АВАЗБЕКОВ
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил