Спорт      Бош саҳифа

«САВАЛАНИБ» ТАРБИЯЛАНАДИГАН  СПОРТЧИЛАР

ёхуд енгилмас бўлишнинг асосий шартлари

Стол теннисида нега ҳамиша хитойлик спортчилар пешқадам эканини биласизми? Гап шундаки, уларнинг муваффақиятлари замирида ўйин давомида амал қиладиган қатъий принциплар мужассам. Чин юрти вакиллари бундан машғулотлар пайтида ҳам мунтазам фойдаланади ва бу қоидаларга риоя этишади.

«САВАЛАНИБ» ТАРБИЯЛАНАДИГАН  СПОРТЧИЛАР

Ташаббусни қўлга олиш. Шу орқали спортчи ўйин назоратини ўз қўлига олади ва рақибга имконият бермайди. Натижада қарама-қарши томонда турган теннисчининг фақат ҳимояланишдан ўзга чораси қолмайди. Бунинг учун копток столнинг ноқулай нуқталарига юборилади. Кучли зарбалар билан, албатта. Ўйин тизгинини бошқариш шар ўйинга киритилишдан тортиб, то очко олиб қўйилгунга қадар давом этади.    

Ранг-баранглик. Замонавий ўйинчи кўпқиррали бўлиши лозим. У турли вазиятлардан чиқиб кета олиши керак. Спортчи ўзининг заиф томонларини яшира билиши ҳам муҳим. Йўқса, рақиб ўз ҳаракатини айни шу нуқтага қаратади. Масалан, боксда боксчи қошидан жароҳат олса, рақиб зарбаларни асосан, ўша жойга йўллайди. Стол теннисида ҳам моҳият шундай.        

Доимий кураш. Мазкур қоиданинг маъноси қуйидагича: ўйин вақтида доимо ҳужум уюштириш йўлларини излаш зарур. Ғалабага иштиёқи баланд спортчи тинимсиз ҳужум қилиши, ўйин суръатини ошириш орқали рақибни ҳолдан тойдириши керак. Шу билан вазиятни ўз фойдасига ҳал этишга эришади. Демак, агрессив ўйин услуби ва тезлашиб борадиган суръат бугунги стол теннисида омадга элтувчи омил саналади.          

Ҳимоя ва ҳужум мувозанати. Ўйинчи нафақат ҳужум қилиш, зарур пайтларда ҳимояланиш усулини ҳам уддалаши керак. Буларнинг бари ўйинга хилма-хиллик олиб киради. Ҳимоявий ҳаракатлар рақиб учун кутилмаган ва ноқулай бўлиши лозим.     

Қандай машқлар бажарилади?

Барча машқ жараёни ўйинчини ҳам жисмонан, ҳам руҳан тарбиялашга қаратилган. Хитой терма жамоаси спортчиларининг ҳаёти — бу машаққатли меҳнат ва тўсатдан ўтказиладиган синов ўйинлари билан бирга, қизиқарли, ҳатто, ажиб машғулот усулларини ўз ичига олган. Улардан бир-иккитасини келтирамиз.

Арғамчи. Бир қарашда ажабланарли жойи йўқдек. Бироқ арғамчида сакраш Хитой термаси ўйинчиларининг анъанавий машғулот элементи ҳисобланади. Бу машқ бармоқ ва билакларни кучли ва тезкор қилишда айни муддао. Қизиғи, терма жамоанинг етакчи спортчилари бир дақиқада арғамчида юз мартагача сакрай олар экан. Бошқа ўйинчилар эса эллик мартагача. Бир дақиқада неча марта сакрай олиш мусобақага қандай ўйинчини саралаб олишни белгилаб беради.

Мумланган стол. Кўпчилик мураббий бу машғулотни хуш кўради. Теннис столига қуюқ қилиб мум суртилади. Ўйин динамикаси ошиб боргани сари, стол янада силлиқлашиб боради. Шунга мутаносиб равишда копток билан «муомала қилиш» қийинлашади. Ушбу амалиёт ўйинчига коптокни назорат қилиш ва ўйин техникасини мукаммаллаштиришга ёрдам беради.

Индивидуал техника таҳлили

Зарба бериш техникаси ва стол атрофида ҳаракатланишда кўзга ташланадиган дастлабки жиҳат бу — хитойлик спортчилар уларни тамомила бир хил принципда бажаради. Бўйи паст ёки баландми, барчасининг ўнг томондан зарба йўллаш техникаси параметрларида деярли фарқ кўрмайсиз. Бу эса, ўйинни ўрганишга бел боғлаган ҳар бир ҳаваскор билан жиддий, фундаментал тизим йўлга қўйилганидан далолат беради.

Бўйи паст теннисчилар билан ишлашда, оёқ, тос ва гавданинг ҳаракатланиш техникасига алоҳида эътибор берилади, кўп вақт ажратилади. Мазкур элементлар бир зайлдаги машқлар ёрдамида мукаммал ҳолатга келтирилади. Бунга ҳам ўз-ўзидан эришилмайди, албатта. Спортчининг кетидан мураббий назорат қилади. У баъзи ҳолларда қўлида катта бамбук чўпни ушлаб туради. Бу матоҳдан «ёрдамчи», «огоҳлантирувчи» восита сифатида фойдаланади.

Машғулотлар бир нечта техник-тактик машқлардан иборат. Аввал спарринг (тахминан 1,5 соат), сўнг танаффус (10-15 дақиқа), кейин яна худди шу машқ такрорланади. Фақат сўнгги циклда чексиз миқдордаги копток ишлатилади. Бунда спортчи шериги кетма-кет улоқтираётган шарларни тез-тез қайтариши талаб этилади. Бу машғулотнинг аҳамияти катта. У теннисчи ва қарама-қарши томондан туриб шарни узатадиган ўйинчи учун бирдек фойдали.

Хитойлик мураббийларнинг айтишича, машқнинг бу тури зарба бериш техникасини мустаҳкамлайди ва малакани оширади. Шунинг учун ушбу машғулотни барча ёшдаги хитойлик теннисчилар ёқтиради.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар