Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

Қобилжон бобо ўғлини ёнига чақирди: «Эшитдингми, давлат ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой бераётган экан. Ҳокимиятга бориб, қандай ҳужжатлар кераклигини бил-чи».

«БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

Дастлаб, Қаюмжон бу гапларга унчалик парво қилмади. «Э, югур-югури кўп бўлса керак, ҳали у, ҳали бу ҳужжат, деб роса овора қилади», деган хаёл билан юраверди. Аммо қараса, битта хонадонда икки-уч оила истиқомат қиладиган қўшнилари оғзидан фақат бир жумлани эшита бошлади: «Янги уйли бўлдик. Мустақиллик байрами арафасида кўчиб ўтамиз».

Бу гаплардан кейин Қаюмжоннинг кўнглига ҳам алланечук орзу-истаклар келди. Дарҳол Чилонзор туман ҳокимлигига йўл олди…   

— Мутасаддилар билан гаплашгач, шу йил бошларида барча керакли ҳужжатларни бир зумда йиғиб, топширдим, — дейди Қаюмжон Эргашев. — Рўйхатга киритиб, вақти келганда ўзлари қўнғироқ қиладиган бўлишди. Орадан ҳеч қанча кун ўтмай, кунларнинг бирида телефоним жиринглади. Бир киши ҳокимлик биносига тезда етиб келишим кераклигини айтди. Борсам, табриклай кетишди: «Сизга имтиёзли ипотека кредити асосида уй берилди. Муборак бўлсин!»

Ўша куни Эргашевлар оиласида ҳақиқий байрам бошланди. Барчанинг қувончи ичига сиғмасди. Бир нимани тушунгандек жажжи қизалоқ Муниса ҳам шўх-шодон ўйнар, ота-онасига қўшилиб табассум қиларди. Тўғри-да, икки сотихли хонадон ўн етти кишига торлик қилади-да! Ҳатто, болалар ҳовлининг кичиклиги туфайли яйраб ўйнай олмайди. Янги уй эса улар учун ҳақиқий катта янгилик бўлди.

— Эртаси куни уйни кўргани бордик, — дейди Қаюмжон аканинг турмуш ўртоғи Лазиза Эргашева. — ­Сергели туманида қад кўтарган янги, арзон уйларни кўриб, улар ҳақиқатдан ҳам, чиройли ва сифатли қурилганига амин бўлдик. Уй атрофида алоҳида маҳалла идораси, мўъжазгина болалар майдончалари қурилган. Бозор-ўчар қилиш ҳам муаммо эмас, шундоқ рўпарамизда янги савдо мажмуаси бор экан. Хуллас, ҳавас қилса арзигулик. Бундан ортиғи бўлмайди.

Ҳар бир хонадон эшигига «Домофон» ўрнатилган, замонавий лифт билан жиҳозланган. Иккинчи қаватга кўтарилиб, бизга ажратилган шинамгина икки хонали хонадонга кирдик. Ҳайратда қолдим. Қулайликларига гап йўқ, айниқса, ошхонасини айтмайсизми? Қувончимиз ичимизга сиғмай, тезроқ кўчиб келишни хоҳлаб қолдик.

Мана, шу кун етиб келди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами куни бу оила янги уйга кўчиб кирди. Қўшалоқ  байрам, икки ҳисса қувонч. Ёш оилаларга бу қадар катта эътибор ва имкониятлар яратиб берган давлатимиздан оиланинг барча аъзолари чексиз миннатдор.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔26

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар