Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Қандай қилиб хорижда даволаниш мумкин?

Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида мамлакатимизда тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар кўлами Соғлом она ва бола йилида янада кенгаймоқда.

Қандай қилиб хорижда даволаниш мумкин?

Шуларга қарамай, юртимизда турли туғма нуқсонли чақалоқлар дунёга келиши ҳамон кузатилмоқда. Туғма нуқсонли гўдак саломатлигини тиклаб, уни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бу лойиҳалар мақсад-моҳияти, аҳамияти ва бошқа масалалар жамғарма ташкил этган «Соғлом авлод — миллат келажаги» анжуманида муҳокама этилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси ўринбосари Нозимжон МЎМИНОВ жавоб берди.

— Бемор болаларни даволаниш учун хорижга юбориш қай тартибда амалга оширилади?

— Фонд бу борада АҚШ, Германия, Жанубий Корея ҳамда Туркия билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар доирасида ҳар йили тиббий кўриклар ташкил этилади, оғир бемор болалар жарроҳлик амалиёти учун хорижга юборилади. Ушбу саралашда фонд бевосита иштирок этмайди. Хориждан ташриф буюрган делегация беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади ва уларнинг тиббий маълумотларини ўзлари билан хорижга олиб кетади. Тегишли клиникалар билан маслаҳатлашган ҳолда жарроҳлик амалиёти лозим деб топилган бемор болалар рўйхати тузилади. Фондга мазкур рўйхат илова қилинган хат юборилади. Биз эса ҳамкор идоралар билан беморларни хорижга жўнатамиз.

— Жамғарма фақат болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашганми ёки у бошқа йўналишларда ҳам фаолият юритадими?

— Фаолиятимизда асосий эътибор оналар ва болалар саломатлигига қаратилган. Лекин дастурларимизда мурувват, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, катталар саломатлигини тиклаш йўналишлари ҳам мавжуд. Хусусан, Жанубий Кореянинг «Vision Care Servise» халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари бунга мисол.

— Туманларда фонднинг таянч масканлари бор. Лекин айрим туманларда улар фаолият юритмаётган экан...

 — Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 минтақавий филиали ва туманларда 100 дан ортиқ таянч маскани фаолияти йўлга қўйилган. Таянч масканлар жамғарманинг мақсад ва вазифаларини жойларда амалга оширувчи минтақавий бўғин ҳисобланади. Лекин очиқ айтиш керакки, улар фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Асосий сабаб — улар хўжалик ҳисобидан жамоат асосида ишлаётганида.  Яъни, улар фаолиятини мувофиқлаштириш учун доимий моддий манба йўқ. Фонд ҳозирда айни шу масалани ҳал этиш устида иш олиб бормоқда. Тез орада бу муаммо ҳам ўз ечимини топади.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар