Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЯқинда Оқдарё туманида «Муштарий Оқдарё» масъулияти чекланган жамиятининг тикувчилик фабрикаси иш бошлади.
ЎзА хабарига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Самарқанд вилояти филиалининг 1,2 миллион долларлик кредити ва ҳамкорларнинг 1 миллиард 200 миллион сўм маблағи йўналтирилди. Йилига 10-12 миллион дона болалар ва ўсмирлар кийим-кечаги ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада айни пайтгача 120 мингдан ортиқ маҳсулот тайёрланди. Янги корхона иш бошлаши билан 350 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 130 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил