Қизларни турмушга узатаётганда борган жойингда тошдек қот, деб дуо қилишади. Токи бўлажак уйида бир умр тинч-осойишта, бахтли ҳаёт кечирсин. Бироқ «тошдек қотиш»га рўшнолик бермайдиганлар ҳам йўқ эмас.
Дугонамнинг қизи яқиндагина турмушга чиққанди, аммо бир ҳафтадан бери ота уйида юрибди. Узунқулоқ гапларга қараганда, куёв билан ажрашмоқчи экан. Буни эшитиб, очиғи, ҳайрон қолдим, негаки, у ақлли, эпли қиз эди, ўзи истаган инсонга турмушга чиққанди.
Бундай чиройли оиланинг бузилиб кетишига тинчгина қараб туролмадим, дугонамникига бордим. Қадди букилиб, юзига ғам оралабди. Анча суҳбатлашганимиздан кейин бечора кўнглини очди. Айтишича, қудаси ўғлини қизғанаётганмиш, ҳатто бирга суҳбатлашиб туришига ҳам йўл қўймас экан. Охир-оқибат ишидан камчилик топиб, уйидан ҳайдаб юборибди. Буни эшитиб, болалари бахтига тўғаноқ бўлган онани нима деб аташни билмай қолдим. Барибир яшатмас экан, не-не орзулар билан келин олиб нима қиларди? Бу ёқда бир қизни бебахт қилиб, ота-онаси кўнглини яралаб нимага эришмоқчи?
Замира ЖУМАЕВА,
Бухоро вилояти
Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож
🕔11:38, 20.08.2026
✔46
Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-фикрлари болага ўтади.
Батафсил
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔652
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔812
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил